UZ

Сўнгги янгиликлар

10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  2 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  1 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  8 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  3 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  3 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  8 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  15 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  18 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2

ЕЧЛ. Ўта асабий руҳда ўтган ўйин якунланди — Пеп илк бор "Ман Сити" билан финалга чиқди Янгиликлар

ЕЧЛ. Ўта асабий руҳда ўтган ўйин якунланди — Пеп илк бор "Ман Сити" билан финалга чиқди

ЕЧЛнинг ярим финали жавоб ўйини якунланди.

"Манчестер Сити" – ПСЖ 2:0
4 май, "Этихад Стэдиум"
Голлар
: 1:0 – 11 Марез, 2:0 – 63 Марез.

"Манчестер Сити" – Эдерсон, Уокер, Рубен Диаш, Стоунз, Зинченко, де Брюйне (Габриэл Жезус, 82), Гюндоган, Фоден (Агуэро, 85), Фернандиньо, Марез, Бернарду Силва (Стерлинг, 82).

ПСЖ – Навас, Флоренци (Дагба, 75), Кимпембе, Диалло (Баккер, 82), Маркиньос, Ди Мария, Эррера (Дракслер, 62), Паредес (Данилу Перейра, 75), Верратти, Икарди (Кин, 62), Неймар.

Огоҳлантиришлар: Эррера (22), Зинченко (71), Верратти (71), де Брюйне (74), Кимпембе (87), Данилу Перейра (89).

Четлатиш: Ди Мария (69).


Манчестер Сити

Рияд Марез - 11', Рияд Марез - 63'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . Semi Finals-тур

05/05/2021, 01:00

0
:
2
Тугади

ПСЖ

Стадион: Etihad Stadium, 0 томошабин

Бош ҳакам: Бьерн Куиперс

45'
90'
8'  Александр Зинченко
11'  Рияд Марез
63'  Рияд Марез
63'  Фил Фоден
72'  Александр Зинченко
74'  Кевин Де Брёйне
82'  Кевин Де Брёйне (Габриэль Жезус)
82'  Бернарду Силва (Рахим Стерлинг)
85'  Фил Фоден (Серхио Агуэро)
22'  Андер Эррера
62'  Мауро Икарди (Мойзе Кин)
62'  Андер Эррера (Юлиан Дракслер)
69'  Анхель Ди Мария
71'  Марко Верратти
75'  Леандро Паредес (Данилу Перейра)
75'  Алессандро Флоренци (Колен Дагба)
83'  Абду Диалло (Митчел Баккер)
87'  Преснель Кимпембе
89'  Данилу Перейра


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 


ЯНГИЛАШ


Пеп Гвардиола тарихда илк бор "Манчестер Сити" билан бирга ЕЧЛ финалига чиқмоқда. Эътиборингиз учун ташаккур. Нима бўлганда ҳам унутманг, футбол шунчаки ўйин, ундан фақатгина завқ олиш зарур. Асабингизни яқинларингиз учун асранг.  

Бўлди, "Сити" ҳимоячилари тўпни узоқлаштиришди ва шу паллада Бьорн Кюйперснинг финал ҳуштаги янгради. 

Бразилияликнинг ўзи зарбани амалга оширди, аммо жуда ноаниқ.

90+1-дақиқа. Неймар ўзи учун қулай нуқтадан жарима зарбаси бериш имкониятини ишлаб олмоқда. 

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.  

89-дақиқа. Огоҳлантириш! Данило қўполлиги учун карточка билан "сийланди". 

88-дақиқа. Неймар гол уришни жуда истамоқда, лекин бугун ниятига ета олмайдиганга ўхшайди.    

87-дақиқа. Кимпембе Габи Жесусни очиқчасига "чопди". Бу ҳаракатни бошқачасига таърифлаб бўлмайди.  

Мбаппе трибунадан майдонга маъюс боқиб ўтирибди...

85-дақиқа. Ўзгариш! Фоден ўрнини Агуэрога бўшатиб беряпти. 

82-дақиқа. Ўзгариш! ПСЖда эса Абду Диалло ўрнига Баккер тушди. 

82-дақиқа. Ўзгаришлар! Кевин Де Брюйне ўрнига Жесус, Бернарду Сильва ўрнига эса Рахим Стерлинг майдонга туширилди.   

79-дақиқа. Буёғига "Сити" тўпни рақибга деярли бермаяпти ва кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда. 

77-дақиқа. Фил Фоден имкониятга эга бўлиши билан, кучли зарба йўллади, аммо тўп устунга тегиб, майдонни тарк этди. 

74-дақиқа. Огоҳлантириш! Бу сафар Кевин Де Брюйне рақиб оёғига зарба берди ва огоҳлантирилди. 

Яна фол... Вератти рақиб футболкаси сифатини текшириб кўрди. 

72-дақиқа. Огоҳлантириш! Паредес билан "ёқалашишга" киришгани учун Зинченко ҳам сариқ карточка ишлаб олмоқда.  

71-дақиқа. Огоҳлантириш! Энди Вератти очиқчасига Фил Фоденни тепиб қулатди.  

69-дақиқа. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Буёғига Анхель Ди Мариянинг асаби дош бермади. 

68-дақиқа. Кайл Уокер таваккал қилиб ўтирмай, тўпни майдондан чиқариб юборди. Бурчак зарбаси.

Инглизлар амалда беллашув тақдирини ҳал қилишди. Энди парижликлар 3 та гол уриши... Қийин бўлса керак. 

63-дақиқа. ГОООООООЛ! Қарши ҳужумда Махрез иккинчи голни урди. 

62-дақиқа. Эррера ва Икарди учун бугунги ўйин якунланди. Уларнинг ўрнини Дракслер ва Мойзе Кин эгаллади. 

61-дақиқа. Рубен Диаш яна боши билан Эрреранинг анча кучли зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди.  

59-дақиқа. Рияд Махрез қанотда тўпни ўзидан олиб қўймоқчи бўлган Вераттига нисбатан қўпол ўйнади. 

55-дақиқа. ПСЖнинг навбатдаги ҳужуми хавфли бўлди, лекин Неймар ўзига ортиқча ишиониб юборгандек... Бразилиялик охиригача ўзи ўтишга ва зарба йўллашга қарор қилди, аммо Зинченко ва Диаш тўпн дарвозагача етиб боришига ҳам имкон беришмади. 

54-дақиқа. Кейлор Наваааас бирга-бир вазиятда жамоасини қутқарди. Қўшимчасига ҳакам Фоден ўйиндан ташқари ҳолатда бўлганини маълум қилди. 

Иккинчи уринишдан кейин бош ҳакам ҳужумдагилар қоидани бузди деб топди.  

52-дақиқа. Вератти жамоасига бурчак зарбаси ишлаб берди. Узатмадан кейин Фернандиньо тўпни қайтарди. Яна стандарт.

48-дақиқа. ПСЖ тезкор ҳужум уюштирди ва бўлимдаги биринчи имконият Ди Марияда бўлди, лекин унинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб қайтди. 

47-дақиқа. Майдон қордан деярли тўлиқ тозаланган ва иккинчи бўлимда биз яхшироқ футбол кўришга умид қилсак бўлади. Бундан айниқса футболчилар хурсанд бўлса ажаб эмас. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди! Уни "Ман Сити" бошлаб берди. 

Ҳозирча танаффус, бир оз дам олиб, яна қайтамиз. Умид қиламизки, бизни янада қизиқарлироқ, шиддатли ҳужумларга бой иккинчи бўлим кутиб турибди.   

45+3-дакика. Бўлди, ПСЖ тўпни қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнггисида олиб қўйдию, аммо ҳужумга ўтишга улгурмади.  

45+2-дакика. "Сити" кетма-кет икки марта бурчак зарбасини амалга оширди, лекин иш охирги зарбагача етиб бормади.  

45+1-дакика. Кутилмаганда Маркиньос хатога йўл қўйди ва Де Брюйне тўпни ундан олиб қўйди, лекин қўллаб-қувватловчилар камлиги сабаб, ҳужум ривожланмади.    

45-дакика. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

44-дакика. Ди Мария жарима майдони чизиғига етай деганда тўпни Неймарга ўтказиб бера олмаяпти. Акс ҳолда Неймар зўр вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди.   

43-дакика. Рубен Диаш кучли узатмани боши билан қайтаришга муваффақ бўлди. Бурчак зарбасидан эса меҳмонлар самара чиқара олишмади. 

40-дакика. Ди Мария хавфли қарши ҳужумни бошлаб бериши мумкин эди, лекин майдоннинг ҳолати аргентиналик нормал тўп оширишини амалга оширишига имкон қолдирмади. Жаҳон даражасидаги футболчилар бундай вазиятларда бу қадар кўп хато қилиши тасодиф эмас.   

38-дакика. Бернарду Сильва майдон марказида Неймарга нисбатан анча қўпол ҳаракат қилди. Бразилиялик норозилигини яшириб ўтирмаяпти.  

37-дакика. "Ман Сити" жарима зарбасини амалга оширди, лекин Кевин Де Брюйненинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришга муваффақ бўлди.  

36-дакика. Чап қанотдан ривожланган ҳужумнинг сўнгги фазасида тўп Андер Эррерага келиб тушди ва испаниялик ярим ҳимоячи кучли зарба берди, лекин яна ноаниқ.

33-дакика. ПСЖ рақиб дарвозаси томон йўл топа олмаяпти, жарима майдонига яқинлашиш, бемалол зарба беришга имкон топа олишмаяпти парижликлар.

30-дакика. Илк дақиқаларда тўпни, устунликни рақибга топширган мезбонлар секин-аста ўйин борасида ҳам мувозанатни тиклашмоқда. Навбатдаги ҳужумни КДБ зарба билан якунлади, бироз ноаниқ.  

28-дакика. "Сити" кўп ҳужум қилмаётган бўлсада, рақиб жарима майдонига яқинлашса, хавфли вазият юзага келмоқда. Бироқ бу сафар Флоренци тўпни майдондан чиқариб юбориб, бунга йўл қўймади. 

24-дакика. Бугун илк дақиқалардан келиб чиқиб, "Сити" таркибида Зинченко энг фаол ва муҳим футболчилардан эканлигини таъкидлаш лозим. Украиналик футболчи ҳам тўпни олиб қўйишда, ҳам ҳужумларни ривожлантиришда жуда фаол. 

22-дакика. Огоҳлантириш! Асаблар-асаблар... Керак эмас жойда, фақатгина кўп гапиргани учун Андер Эррера сариқ карточка ишлаб олди.  

19-дакика. Кутилмаганда Анхель Ди Мария зарба йўллаб қолди ва тўп дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди. Ҳозирча "омад қуши" "Ман Сити" томонда десак муболаға бўлмайди.  

16-дакика. Узоқ давом этган ҳужумни бурчак зарбаси учун рақиб жарима майдончасига келган Маркиньос гол билан якунлашига тўсин йўл қўймади. 

15-дакика. Парижликлар прессинг эвазига тўпни олиб қўйди ва жарима майдонига яқинлашаётган Неймар йиқитилди. Жарима зарбасини жабрланувчининг ўзи амалга оширди ва Фернандиньога теккан тўп, майдонни тарк этди. 

Тезкор қарши ҳужум чап қанотдан ривожланди, Александр Зинченко олдинга ўтиб, тўпни марказроқдаги Кевин Де Брюйнега етказди, бельгияликнинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб, Рияд Махрезга бориб тушди ва у имкониятидан унумли фойдаланди. 

11-дакика. ГОООООООООЛ! "Ман Сити" биринчи ҳужумдаёқ ҳисобни очмоқда! 

Аммо "VAR" хонадагилар ҳамкасбларига шошмасликни ва вазиятни такроран кўришни маслаҳат беришди, ўз кўзлари билан такрор кўрганидан кейин тўп Зинченконинг елкасига тегиб, ўтиб кетганини тушунди ва қарорини бекор қилди.   

6-дакика. Пенальтиии!!! Ҳакам нуқтага ишора қилмоқда. 

3-дакика. ПСЖ кутилганидек илк дақиқалардан ҳужумга ташланди. 

Бугун зерикмаслигимиз турган гап. Қўшимчасига, стадион оппоқ қорга бурканган. Май ойида бунақаси камдан-кам бўлади. 

1-дакика. Учрашув бошланди!

Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлиб улгурган.

"Манчестер Сити" - ПСЖ

"Этихад"

"Манчестер Сити" - Эдерсон, Уолкер, Диаш, Стоунз, Зинченко, Фернандиньо, Гюндоган, Бернардо, Махрез, Фоден, де Бруйне.

ПСЖ - Навас, Флоренци, Маркиньос, Кимпембе, Диалло, Паредес, Эррера, Верратти, Ди Мария, Неймар, Икарди.

Манчестер Сити

Рияд Марез - 11', Рияд Марез - 63'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . Semi Finals-тур

05/05/2021, 01:00

0
:
2
Тугади

ПСЖ

Стадион: Etihad Stadium, 0 томошабин

Бош ҳакам: Бьерн Куиперс

45'
90'
8'  Александр Зинченко
11'  Рияд Марез
63'  Рияд Марез
63'  Фил Фоден
72'  Александр Зинченко
74'  Кевин Де Брёйне
82'  Кевин Де Брёйне (Габриэль Жезус)
82'  Бернарду Силва (Рахим Стерлинг)
85'  Фил Фоден (Серхио Агуэро)
22'  Андер Эррера
62'  Мауро Икарди (Мойзе Кин)
62'  Андер Эррера (Юлиан Дракслер)
69'  Анхель Ди Мария
71'  Марко Верратти
75'  Леандро Паредес (Данилу Перейра)
75'  Алессандро Флоренци (Колен Дагба)
83'  Абду Диалло (Митчел Баккер)
87'  Преснель Кимпембе
89'  Данилу Перейра

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика