

Шу сабаб, ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган “Лейпциг” — “Ливерпуль” ўртасидаги ўйин ўтказилиши хавф остида турганди.
УEФА матбуот хизматининг бугунги баёнотига кўра, 16 февралдаги баҳс Германиядан Будапештдаги “Пушкаш Арена” стадионига кўчирилди ва ўз вақтида ўтиши белгиланди.
“Лейпциг” — “Ливерпуль” ўртасидаги жавоб учрашуви эса 10 март санасида “Энфильд”да ўтиши режалаштирилган.



