ЕЧЛ. Левандовски рекорд қайд этди

Eldor Akmurzayev
9 мар 2022, 09:20
Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб баҳсида “Бавария” уйда “Зальцбург”ни “шарманда” қилди.

Мюнхенликлар форварди Роберт Левандовски учрашув стартидан кейин 23 дақиқа ичида рақиб дарвозасини уч бор ишғол этишга эришди. У 12, 21 ҳамда 23-дақиқаларда гол урди.

Шу тариқа, польшалик мусобақада ўйин бошлаганидан кейин энг тезкор хет-трик қайд этган футболчи сифатида рекорд ўрнатди. Аввалги энг яхши натижа эса “Милан” собиқ аъзоси Марко Симонега (24 дақиқа) тегишли эди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Gracenote Sports