UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  0 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  4 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  135 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  4 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  4 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  15 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  9 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  24 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   7

ЕЧЛ. Ирқчиликка дуч келган “Истанбул” мураббийи ўйин бошидан ҳакамларни ҳақоратлагани маълум бўлди Янгиликлар

ЕЧЛ. Ирқчиликка дуч келган “Истанбул” мураббийи ўйин бошидан ҳакамларни ҳақоратлагани маълум бўлди

Чемпионлар Лигаси 6-туридан ўрин олган ПСЖ – “Истанбул” ўртасидаги баҳс ирқчилик билан боғлиқ ҳолат юзага келгани туфайли тўхтатилганди.

Баҳс 1-бўлимида захира ҳаками Себастиан Кольцескуннинг меҳмон жамоанинг ёрдамчи мураббийи Пьер Вебога нисбатан “негру” (румин тилидан таржима қилинганда қора маъносини беради) сўзини ишлатгани сабаб катта можаро келиб чиққан. Бош ҳакам Овидиу Хацеган захира ҳакамидан “Истанбул” мураббийлар штабидан кимни четлатиш ҳақида сўраганида у “негру” деб жавоб берган. Шундан сўнг, ўйин тўхтаган. Орадан 10 дақиқа ўтиб “Истанбул” футболчилари кийим алмаштириш хонасига йўл олган ва кейин ПСЖ аъзолари ҳам шу йўлни танлаган.

Журналист Эмануэль Рошанинг манбасига кўра, Вебо учрашувнинг 2-дақиқасида бошлаб ҳакамларни “лўлилар” деб ҳақорат қилган. Қайд етиш жоиз, УЕФA Вебога кўрсатилган қизил карточкани бекор қилди.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ – “Истанбул” ўртасидаги ўйин бугун 22:55 да тўхтатилган вақтидан, аниқроғи, 14-дақиқадан бошлаб давом эттирилади.

Рейтинг: -14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика