UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  54 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  18 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  4 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  4 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  40 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

ЕЧЛ. "Реал Мадрид" сафарда Италиянинг амалдаги чемпионини таслим этди Янгиликлар

ЕЧЛ. "Реал Мадрид" сафарда Италиянинг амалдаги чемпионини таслим этди

ЕЧЛнинг 1-тури доирасида "Интер" - "Реал Мадрид" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


Қизиқ томони, ушбу гуруҳда биринчи турдан кейин ҳамюртимиз Жасурбек Яхшибоевнинг жамоаси етакчи, "Реал" тўплар фарқига кўра иккинчи. 

Шу паллада ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинди ва ўйин якунига етди. 

90+2-дақиқаСтандарт вазиятда Ханданович ҳам рақиб жарима майдончасига етиб келди, лекин мезбонлардан ҳеч бири зарба беришга имкон топа олмади.   

90+1-дақиқа. Ўзгариш! Винисиуснинг ўрнига Марко Асенсио туширилди.  

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди. 


Захирадан майдонга тушганлар ушбу голни ташкиллаштиришди. Камавингадан ассист, Родригодан гол.

89-дақиқа. ГОООООООЛ! Родриго имкониятдан унумли фойдаланди ва жамоасини олдинга олиб чиқди.   

87-дақиқа. "Реал"нинг тезкор ҳужуми гол билан якунланишига Шкриньяр йўл қўймади. 

84-дақиқа. Ўзгариш! Барелла ўрнига Весино майдонга тушди.  

83-дақиқа. Каземиро ёрдамга мухтож бўлиб майдонда ётибди.

80-дақиқа. Ўзгариш! Модрични алиштираётган Эдуардо Камавинга ЕЧЛда "Мадрид" сафида дебют қилмоқда. Ла Лигадаги биринчи ўйинида футболчи гол уришни уддалаганди, бу сафар қандай бўлади, кўрамиз.   

79-дақиқа. Энди Бензема ўйиндан ташқари ҳолатдалиги қайд этилди. 

77-дақиқа. Николо Барелла ҳужумда фол ишлатгани қайд этилди.  

75-дақиқа. Эдин Жеко ўйиндан ташқари ҳолатда.  

73-дақиқа. Винисиус катта тезликда Шкриньярни осонлик билан ортда қолдирди, жарима майдончасига кириб борди, лекин кейин зарбаси қовушмади. 

71-дақиқа. Винисиус техникасини ишга солди ва рақибларини доғда қолдирди, лекин охирги ҳаракатни ўзи истагандек амалга ошира олмади. 

67-дақиқа. Родриго бурчак зарбаси ишлаб олди. Модричнинг узатмасидан кейин ҳимоячилар тўпни узоқлаштирди.  

65-дақиқа. Ўзгариш! Анчелотти ҳам ўйинчи алиштирди. Васкес ўрнини Родриго эгаллади. 

65-дақиқа. Ўзгаришлар! Лаутаро Мартинес ва Чалханоглу ўрнига Хоакин Корреа ҳамда Артуро Видаль тушди.  

63-дақиқа. Ҳа, иккинчи бўлимда энди "Реал" кўпроқ тўп билан муомалада бўлмоқда, "Интер" эса тезкор ҳужумлардан омадини изламоқда. 

60-дақиқа. Огоҳлантириш! Жекога нисбатан ишлатилган фол учун Давид Алабага сариқ карточка кўрсатилди. 

57-дақиқа. Энди яна "Реал" ҳужумга ўтди. Винисиус қанотда рақибини ортда қолдира олганди, аммо бошқа бир рақиб тўпни майдондан чиқариб юборди. 

56-дақиқа. Федерико Димарконинг қанотдан узатган тўпини Алаба қайтариб юборди. 

55-дақиқа. Ўзгаришлар! Дюмфрис майдонга туширилди. 

54-дақиқа. Бурчак зарбасидан кейин Шкриньяр боши билан аниқ зарба берганди, Куртуа ўз ўрнида. 

52-дақиқа. Мезбонлар чуқур ҳимояланишга мажбур бўлмоқда. Ҳозир ҳам "Реал" ҳужуми анча узоқ давом этди ва фақатгина Вальверденинг узатмадаги хатоси, уни узиб қўйди.

50-дақиқа. Бензема жамоасига бурчак зарбаси ишлаб берди. Унинг узатмаси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди.   

48-дақиқа. Ўйиннинг иккинчи қисмини меҳмонлар анча фаол бошлашди. Ҳозир Алабанинг кескин узатмасига Бензема бироз ета олмай қолди. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди! 

Танаффусдан майдонга мезбонлар биринчи бўлиб қайтишди. 

Бўлди, ҳакамнинг ҳуштаги янгради ва биринчи бўлим якунига етди. 

45+1-дақиқа. Огоҳлантириш! Лаутаро Мартинес бўлим сўнгида сариқ карточка ишлаб олди.

45-дақиқа. Марсело Брозович хавфни бартараф этиб, тўпни узоқлаштирди. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди.  

44-дақиқа. Чалханоглу Каземирога нисбатан қоидани бузди, футболчи майдонга йиқилди ва ҳакам жарима зарбаси белгилади.  

42-дақиқа. "Интер" олдинга ўтмоқчи эди, лекин ниятига ета олмади. 

40-дақиқа. Хакан Чалханоглу тўпни олиб қўйиб, қарши ҳужумни ривожлантирганди, рақиб жарима майдонигача тўп билан борди узатмани амалга оширди туркиялик футболчи, аммо унгача Карвахаль ҳам қайтиб улгурганди. Жуда хавфли бўлиши мумкин бўлган вазият осонлик билан ҳимояланаётганлар томонидан йўққа чиқарилди.   

37-дақиқа. Миланликлардан жавоб. Дармианнинг узатмасидан кейин Лаутаро Мартинес тўпга Алабадан тезроқ етиб борди, аммо тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. 

36-дақиқа. Бурчакдан узатмадан кейин Милитао бош билан хавфли зарба йўллай олди, лекин ноаниқ.  

35-дақиқа. Интер"нинг чап қанотдан ривожланган ҳужуми охирига етмай қолди.  

34-дақиқа. Винни бир ўзи олдинга ўтиб кетмоқчи эди, аммо рақибнинг икки ҳимоячиси уни муносиб қарши олди. Бразилияликнинг эътирозларига қарамай, ҳакам қоида бузилмаганини таъкидлади.  

32-дақиқа. Ҳар икки томондан кетма-кет тўп йўқотишларни гувоҳи бўляпмиз. Майдонда меҳмондўстлик намунаси... 

29-дақиқа. "Реал"нинг узоқ давом этган ҳужумини яна Карим зарба билан якунлади, лекин тўп ҳимоячига тегиб, Жекога келиб тушди, Каземиро эса рақибини аяб ўтирмади ва эҳтимолий қарши ҳужумнинг олдини олди.   

27-дақиқа. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан ривожланган ҳужумни Карим Бензема якунлаши керак эди, аммо ҳужумчи тўпга кўнгилдагидек зарба бера олмади. 

26-дақиқа. Ўнг қанотдан чап қанот ҳимоясига етиб келган Карвахаль Дармианни "еб қўйди".

24-дақиқа. Николо Барелла тўпга ета олмади ва шерикларига эътирозларини очиқчасига билдириб қўймоқда. 

22-дақиқа. Мезбонлар тўпни назорат қилиб туришибди. 

19-дақиқа. Меҳмонлар тўпни йўқотишди ва "Интер"нинг қарши ҳужуми анча хавфли чиқди. "Реал" футболчилари ҳимоядаги жойларини эгаллаб улгуришмаганди. 

18-дақиқа. Энди ҳимояланиш навбати "Интер"да.

16-дақиқа. Узатмадан кейин "Интер" футболчиси боши билан тўпни шерикларига янада қулайроқ қилиб ташлаб бермоқчи эди, ниятига ета олмади.  

Начо ўйин қоидасини бузишга мажбур бўлди. Жарима зарбаси...

15-дақиқа. Қанотдан олдинга ўтган Дармиан узатмани амалга ошириш чоғида думалаб кетди, қўшимчасига бош ҳакам италиялик футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда бўлганини таъкидлади.  

14-дақиқа. Кутилмаганда Каземиро дарвоза томон зарба беришга қарор қилди ва тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.  

11-дақиқа. Винисиусга ҳимоячилар эркин ҳаракат қилишга беришмади. Такрорий уринишда эса Бенземанинг узатмаси қаттиқроқ чиқди ва Васкес тўпни тўхтата олмади. 

Бурчакдан узатилган тўпга Шкриньяр боши билан зарба бера олди ва унинг уриниши бирозгина ноаниқ чиқди. 

9-дақиқа. Хавфли вазият! Ўйиндаги илк хавфли вазиятни мезбонлар яратишди ва сал қолса ҳисоб очилиши мумкин эди. Бурчак зарбаси.  

7-дақиқа. Лукас Васкесга нисбатан қоида бузилди. Узатмадан кейин ҳимоячилар тўпни қайтаришди, қарши ҳужумга қочишга уринган Мартинесни ҳам Карвахаль ва Вальверде зарарсизлантира олишди. 

5-дақиқа. "Интер" ҳимоячилари рақибнинг прессинг уюштиришга уринишини йўққа чиқара олди. 

3-дақиқа. Чемпионлар Лигасининг янги мавсуми бошланди, биринчи беллашув, илк дақиқалардан ҳеч ким шошилиб, олдинга ташланмайди албатта. Ҳозирча рақиблар "разведка" ишларини ўтказиб олишмоқда. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни "Қироллик клуби" бошлаб берди.  

Сардорлар ва ҳакамлар бригадаси биргаликда кимга дарвозани танлаши, ким тўпни ўйинга киритишини аниқлаб олишмоқда. 

Жамоалар майдонга тушиб келишди ва бир чизиққа саф тортишди. Навбат - ЕЧЛ мадҳиясига. 

Камида куннинг марказий беллашуви старт олиши бир неча дақиқа қолмоқда. 


Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлиб улгурган.

Интер Италия – Реал Мадрид Испания
"Жузеппе Меацца (Сан-Сиро)"

Интер – Ханданович, Дармиан, де Врей, Шкриньяр, Бастони, Перишич, Брозович, Чалханоглу, Барелла, Джеко, Мартинес.

Реал Мадрид – Куртуа, Карвахаль, Начо, Милитао, Алаба, Модрич, Каземиро, Вальверде, Васкес, Бензема, Винисиус Жуниор.

Интер М

Лига Чемпионов - группа D . 1-тур

16/09/2021, 00:00

1
:
0
Тугади

Реал Мадрид

Родриго - 89'

Стадион: Giuseppe Meazza, 37082 томошабин

Бош ҳакам: Daniel Siebert

45'
90'
45'  Лаутаро Мартинес
55'  Иван Перишич (Федерико Димарко)
55'  Маттео Дармиан (Дензел Дюмфрис)
65'  Хакан Чалханоглу (Артуро Видаль)
65'  Лаутаро Мартинес (Хоакин Корреа)
84'  Николо Барелла (Матиас Весино)
60'  Давид Алаба
65'  Лукас Васкес (Родриго)
80'  Лука Модрич (Эдуардо Камавинга)
89'  Родриго
89'  Эдуардо Камавинга
90'  Винисиус Жуниор (Марко Асенсио)

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика