UZ

Сўнгги янгиликлар

13:40Гризманн қайтди  0 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  0 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  0 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  11 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  19 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  2 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  12 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1

"Реал Мадрид" Миланда "Интер"ни таслим этди Янгиликлар

"Реал Мадрид" Миланда "Интер"ни таслим этди

Чемпионлар Лигаси 4-тури доирасида "Интер" - "Реал Мадрид" учрашуви бўлиб ўтди.

"Интер" (Италия) – "Реал Мадрид" (Испания) 0:2
"Джузеппе Меацца (Сан-Сиро)" стадиони

Голлар: 0:1 – 7, Азар пенальти, 0:2 – 59 Родриго.

"Интер" – Ханданович, Хакими (Санчес, 63), Бастони (Д`Амброзио, 46), де Врей, Янг, Видаль, Гальярдини (Сенси, 78), Барелла, Шкриньяр, Мартинес (Перишич, 46), Лукаку (Эриксен, 86).

"Реал Мадрид" – Куртуа, Начо, Менди, Карвахаль, Варан, Эдегор (Каземиро, 58), Модрич, Кроос, Васкес, Азар (Винисиус Жуниор, 78), Мариано Диас (Родриго, 58).

Огоҳлантириш: Гальярдини (19), Видаль (33), Сенси (86).

Четлатиш: Видаль (33).


Интер М

Лига Чемпионов - группа B . 4-тур

26/11/2020, 01:00

2
:
0
Тугади

Реал Мадрид

Эден Азар - 7', Ашраф Хакими - 59'

Стадион: Giuseppe Meazza, 0 томошабин

Бош ҳакам: Э́нтони Те́йлор

45'
90'
19'  Роберто Гальярдини
33'  Артуро Видаль
33'  Артуро Видаль
46'  Алессандро Бастони (Данило Д'Амброзио)
46'  Лаутаро Мартинес (Иван Перишич)
64'  Ашраф Хакими (Алексис Санчес)
78'  Роберто Гальярдини (Стефано Сенси)
86'  Стефано Сенси
86'  Ромелу Лукаку (Кристиан Эриксен)
7'  Эден Азар
58'  Мартин Эдегор (Каземиро)
59'  Мариано Диас (Родриго)
59'  Ашраф Хакими
78'  Эден Азар (Винисиус Жуниор)


Учрашувнинг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


90+2-дақиқа. Винисиус Жуниор қанотда бир рақибини ортда қолдириб, тезлик олиб олдинга интилаётган бир паллада бош ҳакам вақт тугагани ва ўйин якунланганлигини қайд этди. Шу тариқа "Реал Мадрид" сафарда "Интер" устидан ишончли ғалабага эришди ва амалда миланликларни гуруҳда қолдириб кетди.  

90+1-дақиқа. Тўп учун курашда Каземиро Кристиан Эриксенни йиқитиб қўйди. Ҳакам қоида бузилганлигини эътироф этди. 

Ўйиннинг асосий вақтига ҳам биринчи бўлимда бўлгани каби 2 дақиқа қўшиб берилди! 

90-дақиқа. Лукас Васкес бу вазиятда ўнг қанот ҳимоячиси ролида ишончли ҳаракат қилди ва Перишичдан тўпни олиб қўйди. 

Буёғига Конте ҳам мағлубиятни тан олган кўринади. Сабаби мураббий ўзининг асосий қуроли, голеадорини майдондан олди. 

86-дақиқа. Ромелу Лукаку ўрнига Кристиан Эриксен майдонга туширилди. 

86-дақиқа. Стефано Сенси огоҳлантирилди. Италиялик футболчи майдон марказида Каземирога нисбатан агрессив ҳаракати ва қўполлиги учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди.  

83-дақиқа. "Реал Мадрид" футболчилари тўпни назорат қилиб, рақибнинг охирги умид чиқроларини ҳам ўчириб қўймоқда.   

81-дақиқа. Ўзига хос тезкор қарши ҳужумга чиқиб кетган "Интер" футболчилари хавфли вазиятни юзага келтиришлари мумкин эди, лекин Перишичнинг узатмасини қайтарган Куртуа яқинида рақиб футболчиси топилмади ва ҳисоб ўзгармай қолди. 

79-дақиқа. Ҳозир майдонга тушган Винисиус жарима майдонига кириб борди ва анчайин қийин ҳолатда бўлишига қарамай, зарба йўллади, лекин тўп дарвозадан юқорилаб ўтиб кетди.  

"Интер" сафида ҳам ўзгариш амалга оширилди. Роберто Гальярдини ўрнига Сенси туширилди. Антони Конте майдон марказида гап кўплигини бу ҳаракати билан яққол кўрсатиб бермоқда. 

77-дақиқа. Бразилиялик футболчи Эден Азарни алмаштирадиган бўлди.  

75-дақиқа. "Реал" таркибида яна бир ўзгариш бўладиган кўринади. Майдон четида Винисиус Жуниор пайдо бўлди. 

73-дақиқа. Лукас Васкес билан тўп учун курашган Николо Барелла ўзи жароҳат олди ва шифокорлар ёрдамига муҳтож.

71-дақиқа. Аввалга вазиятга ўхшаш ҳолат, фақат бу сафар майдоннинг иккинчи ярмида. Ва Иван Перишич имкон бўлганда зарба йўллашни лозим топди. Аммо унинг зарбасига ҳам аниқлик етишмади. 

70-дақиқа. Прессинг оқибатида "ИНтер" футболчилари ҳимоядан чиқишда тўпни олдириб қўйишди, Эден Азар кўп ўйлаб ўтирмай, зарба йўллади лекин уриниш кучли бўлсада, тўп бироз ноаниқ йўналиш олди.  

67-дақиқа. "Интер" футболчилари яна бош ҳакамнинг қароридан норози. Бу сафар Николо Барелла Менди билан тўқнашувдан кейин майдонга йиқилди ва жарима зарбаси белгиланиши кераклигини таъкидламоқда. 

65-дақиқа. "Реал Мадрид" футболчилари марказга яқин ҳудудда тўпни ўз назоратларида ушлаб туришибди. 

63-дақиқа. Ўзгариш! Ашраф Ҳакими ўрнига Алексис Санчес майдонга туширилди. 

61-дақиқа. "Реал Мадрид" тўхташ ниятида эмас. Меҳмонлар тўпни эгаллаб туриб, рақиб ҳимоясидаги бўшлиқ юзага келишини сабр билан кутишмоқда.   

Тони Кроос ажойиб ҳаракат қилди ва Васкесни бўш зонага чиқишини таъминлади. Испаниялик футболчи ўз ўрнида тўпни бироз ўнглаб олиб, узоқ бурчакда ёлғиз қолдирилган Родригони кўрди. 

59-дақиқа. ГООООЛ! Ҳозиргина майдонга тушган Родриго дарвозани аниқ нишонга олди!

58-дақиқа. "Реал" таркибида ўзгариш. Мартин Эдегорнинг ўрнига Каземиро ўйинга қўшилди. Мариано Диас эса ўрнини Родригога бўшатиб берди.  

56-дақиқа. Ферлан Менди тўпни қўли билан тўхтатди деб топилди. "Интер" чап қанотидан олдинга ўтди ва тўп жарима майдонига етказилди, Тибо Куртуа иккинчи қаватдан келаётган узатмани ишончли ҳаракат қилиб, Лукакуга аниқ етиб бормаслигини таъминлади. Кейинчалик Лукас Васкес уни янада узоқлаштирди. 

55-дақиқа. Ниҳоят "Қироллик клуби" тўпни олиб қўйишга эришди ва шошилмай ҳужумга ўтиш учун йўл изламоқда.  

53-дақиқа. "Интер" камчиликда бўлишига қарамай, рақибини ҳимоядан чиқишига йўл қўймаяпти. 

Бурчак тўпи. Эшли Янг уни амалга оширди Лукаку тўпга биринчи бўлиб етди ва шерикларига етказишга уринди, лекин Лукас Васкес ҳимоячиларга ёрдамга келди. 

51-дақиқа. Лукас Васкес тўп учун курашда Ашраф Ҳакимига нисбатан қўпол ўйнади деб топилди. Жарима зарбаси. Ҳимоячилар тўпни қайтаришга эришди. 

50-дақиқа. Ферлан Мендининг уринишидан кейин тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. Бурчак зарбасини амалга ошириш учун келган Тони Кроос кутилмаганда бевосита дарвозага зарба йўллади, лекин бироз ноаниқ. 

49-дақиқа. Табиийки бир киши кам бўлиб қолган Антони Конте шогирдлари асосан тўпсиз ҳаракат қилишга мажбур бўлмоқда ва ўз имкониятини кутяпти.   

47-дақиқа. Ромелу Лукакунинг фаоллиги эвазига "Интер" олдинга ўтди. Лекин тўп айнан бельгиялик форвардга тегиб майдонни тарк этди. 

46-дақиқа. Бўлимдаги биринчи уриниш, биринчи аниқ зарбани Мариано Диас амалга оширди. Лука Модричдан тўпни қабул қилиб олган Доминиканлик футболчи ҳолатини қулайроқ қилиб олгач, зарба йўллади, лекин кучсиз...

Иккинчи бўлим бошланди! Уни майдон марказидан мезбонлар бошлаб беришди. 

Антони Конте танаффусдан кейиноқ ўзгариш қилишга қарор қилди. Иван Перишич ва ДАмброзио ўйинга қўшилди. Алессандро Бастони ва Лаутаро Мартинес танаффусдан майдонга қайтишмади. 

Шу вазиятдан кейин бош ҳакам биринчи бўлим якунлангани ҳақидаги ҳуштакни чалиб, жамоаларни танаффусга таклиф қилди. 

Лука Модричнинг жарима майдонига кирмай йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.  

45+2-дақиқа. Хавфли вазият юзага келиши мумкинлигини сезган Тибо Куртуа жойини тарк этиб, тўпни узоқлаштиришга эришди. 

45+1-дақиқа. "Реал" бурчак тўпи ишлаб олди, лекин ундан наф чиқара олмади. 

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди. 

41-дақиқа. Эден Азар ҳаракатлари билан рақибнинг жиғига тегаётгани табиий, сабаби бельгиялик футболчи тўп билан шу қадар узоқ муомалада бўлдики, охири рақибларидан бири унинг оёғига зарба бериб юборди. Вингер зарбадан кейин бақириб юборди ва оқсоқланиб қолди. "Реал" мухлислари ҳавотир билан вазиятни кузатишган бўлса ажаб эмас. Лекин кўп ўтмай Эден ҳаммаси жойидалигини кўрсатди.   

40-дақиқа. Зинедин Зидан шогирдлари тўпни ўзларида ушлаб туриб, биринчи бўлимни ўзлари учун қулай ҳисобда якунлашни ният қилишган кўринади. 

37-дақиқа. "Интер" камчиликда бўлсада, ҳужумга ўтишга уринмоқда. Бироқ ҳозирча Антони Конте шогирдлари ниятига ета олмаяпти. 

Ўзи шундоқ ҳам мушкул вазиятдаги "нерадзуррилар" буёғига нима қиларкин? 

33-дақиқа. АНА БЎЛМАСАМ! ҚИЗИЛ КАРТОЧКА. Ҳакам пенальти бермаганидан шу қадар ғазабланган Видаль эътирозларида давомли бўлди ва Энтони Тэйлор аввалига футболчига сариқ карточка кўрсатди, лекин кейин яна нимадир гап ўтди шекил, дарҳол иккинчи сариқ-қизил карточка кўрсатиб, чилиликни кузатиб қўйди.

32-дақиқа. Ҳимоячиларнинг хатосидан кейин "Интер" футболчилари тўпни эгаллаб олишди, Артуро Видаль жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олди ва йиқилиб тушди, лекин ҳакамнинг ҳуштаги жим. 

31-дақиқа. "Реал" бир неча дақиқадан буён тўпни рақибга деярли бермади. Узоқ давом этган ҳужумни Тони Кроос узоқ масофадан берган зарбаси билан якунлади, лекин яна ноаниқ.

28-дақиқа. Яна ўнг қанот! Бу сафар Азар жарима майдонига кириб улгурмай кучли зарба йўллади, Ханданович қайтарган тўпни Эдегор эгалламаслиги учун ҳам Шкриньяр майдон ташқарисига тепиб юборди.

27-дақиқа. "Қироллик клуби" ўнг қанотдан ҳужум уюштирди. Азар билан девор услубида ўйнаб Дани Карвахаль жарима майдонига тўп билан кириб борди, лекин унинг узатмасидан кейин ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди. 

26-дақиқа. Уни Ромелу Лукаку амалга оширди, лекин аниқлик етишмади. 

25-дақиқа. Бастонининг зарбаси қовушмагач, бош ҳакам Арутро Видальга нисбатан қоида бузилгани ва мезбонлар жарима зарбаси амалга ошириши зарурлигини маълум қилди.

22-дақиқа. Рафаэль Варан тўп учун курашда Лаутаро Мартинесга нисбатан қоидани бузишга мажбур бўлди. Тўп тезда ўйинга киритилди, лекин иш зарбагача етиб бормади.   

21-дақиқа. Анча узоқ давом этган ҳужумни Артуро Видаль зарба билан якунлади. Лекин унинг дарвога йўллаган тўпи анча юқоридан ўтиб кетди.   

20-дақиқа. Ҳакими тўп учун курашда Эден Азарни аяб ўтирмади. 

19-дақиқа. САРИҚ КАРТОЧКА! Лука Модричга нисбатан қўпол ўйнагани учун ҳакам Роберто Гальярдинига сариқ карточка кўрсатди. 

16-дақиқа. Прессинг оқибатида Ферлан Менди тўпни олиб қўйиб, Азардан қайта қабул қилиб олди, ўзи зарба бериши мумкин бўлган нуқтада ҳам у шерикларини излади ва Васкесга тўпни етказишга уринди. Аммо тўп узатиш ноқулай чиқди ва ярим ҳимоячи унга кўнгилдагидек зарба бера олмади.  

14-дақиқа. "Интер" ҳужумга ўтишга уриниб кўрди, лекин Лаутаро Мартинес ҳимоячи Варан билан жой танлаш учун курашни бой берди ва тўпга ета олмади.    

12-дақиқа. Лукас Вааааскес! Жарима майдонига кириб ўтирмай зарба йўллади, Ханданович томошабин ролида қолиб кетганди, лекин тўп устунга тегиб қайтди.   

10-дақиқа. "Қаймоқранглилар" голдан руҳланган ҳолда, бўшашиш ниятида эмасликларини кўрсатишмоқда. Ҳужум чизиғи вакиллари астойдил меҳнат қилиб прессингда иштирок этишмоқда.   

8-дақиқа. Бундай тезкор гол ўтказиб юбориш Антонио Конто шогирдлдари режасида бўлмагани турган гап, лекин бу янада қизиқарли, сабаби энди айтиб ўтганимиздек, жамоаларнинг бир эҳтиёткор, ёпиқ футбол намойиш қилишдан воз кечади. Бу табиийки, "Реал"га ҳам таъсир кўрстади ва биз анчайин томошабоп ўйин гувоҳига айланамиз.

7-дақиқа. ГОООООООЛ! Эден Азар жарима зарбасини голга айлантира олди. 

4-дақиқа. ПЕНАЛЬТИ! Начо жарима майдонига кирган ва тўпни қабул қилиб олган бир паллада унга нисбатан қўпол ўйнашди. Ҳакам пенальти борлигини кўрсатди. 

1-дақиқа. Ҳа, бугун ҳеч бир жамоа шошилмайди. Ҳеч бўлмаса биринчи голга қадар. Ўйин ўта муҳим ва у орқали қўлга киритилиши мумкин бўлган очколар шунчалик муҳимки, ҳеч ким шошилмайди.  

Учрашув бошланди! 


Интер М

Лига Чемпионов - группа B . 4-тур

26/11/2020, 01:00

2
:
0
Тугади

Реал Мадрид

Эден Азар - 7', Ашраф Хакими - 59'

Стадион: Giuseppe Meazza, 0 томошабин

Бош ҳакам: Э́нтони Те́йлор

45'
90'
19'  Роберто Гальярдини
33'  Артуро Видаль
33'  Артуро Видаль
46'  Алессандро Бастони (Данило Д'Амброзио)
46'  Лаутаро Мартинес (Иван Перишич)
64'  Ашраф Хакими (Алексис Санчес)
78'  Роберто Гальярдини (Стефано Сенси)
86'  Стефано Сенси
86'  Ромелу Лукаку (Кристиан Эриксен)
7'  Эден Азар
58'  Мартин Эдегор (Каземиро)
59'  Мариано Диас (Родриго)
59'  Ашраф Хакими
78'  Эден Азар (Винисиус Жуниор)


ЯНГИЛАШ

"Интер" (Италия) – "Реал Мадрид" (Испания)

Интер – Ханданович, Хакими, Бастони, де Врей, Янг, Видаль, Гальярдини, Барелла, Шкриньяр, Мартинес, Лукаку.

Реал – Куртуа, Начо, Менди, Карвахаль, Варан, Эдегор, Модрич, Кроос, Васкес, Азар, Мариано Диас.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика