UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  0 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  12 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  4 00:05Ла Лига. "Реал Мадрид" аралаш таркиб билан "Сосьедад" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  44 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  39 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  448 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни тақиқлади  2

ЕЧЛ. Чалханўғлунинг голи "Интер"га "Барселона" устидан ғалабани тортиқ қилди Янгиликлар

ЕЧЛ. Чалханўғлунинг голи "Интер"га "Барселона" устидан ғалабани тортиқ қилди

Европа чемпионлар лигаси 3-туридан ўрин олган марказий учрашувлардан бири якунланди.

Интер – Барселона 1:0

4 октябрь, 23.59, «Жузеппе Меацца (Сан-Сиро)»

Гол: 1:0 – 45 Чалханоглу.

Интер – Онана, Дармиан (Гозенс, 77), де Врей (Ачерби, 77), Шкриньяр, Бастони, Димарко (Думфрис, 76), Мхитарян, Чалханоглу (Аслани, 85), Барелла, Корреа (Джеко, 57), Мартинес.

Барселона – тер Стеген, Серджи Роберто, Кристенсен (Пике, 58), Эрик Гарсия, Алонсо (Бальде, 64), Бускетс, Педри, Гави (Кессиэ, 83), Левандовски, Дембеле, Рафинья (Фати, 64).

Огоҳлантиришлар: Барелла (22), Бускетс (60), Хави (68), Чалханоглу (70), Мартинес (76), Гави (76), Индзаги (80), Бастони (88), Онана (90).


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+5. "Барселона" босимни оширмоқда.

Ҳакам ВАРга мурожаат қилди ва "Интер" дарвозасига пенальти белгиламади.

90. Иккинчи бўлимга 8 дақиқа қўшиб берилди.
88. "Барса"да қулай имконият юзага келди. Дембеленинг узатмасидан сўнг Бускетс зарба йўллади, ноаниқ.

83. Хави Гавини захирага олди, Кэссиэ майдонга туширилди.

80. Пикенинг ҳам фойдаси тегди. Испан ҳимоячиси рақиб ҳужумини бартараф этди.

76. Ҳакам Гави ва Лаутаро майдон жанжалхона эмаслигини эслатиб қўйди.

73. Эрик Гарсия жамоани муқаррар голдан қутқарди, акс ҳолда Лаутаро рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетарди.

70. Чалханоглу бугун ҳамма нарсани қўлга киритмоқчи. Сариқ карточка олишга улгурди, энди қизил қолдиёв.

67. ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Педри Онанинг хатосидан сўнг бўш қолган дарвозани ишғол қилди. Фати қўл билан ўйнагани учун ҳисобга олинмади.

64. Бальде Алонсони, Фати эса Рафиньяни алмаштирди.

61. Дембеленинг кучли зарбасини Онана бартараф этди. Ҳаммагаяммас камерунлик дарвозабонни доғда қолдириш.

60. Бускетс Лаутарони югуриб чарчашига йўл қўймади ғамда уни турган жойида "ўтқазиб қўйди", оқибатда ҳакам томонидан тақдирланди.

58. Кристенсен жароҳат олиб, майдонни тарк этди, Пике унинг ўрнига туширилди.

56. Жеко Корреа ўрнига майдонга тушди.

56. Чалханоғлу яна зарба бераман деб чалғиди, чайқалди ва чалқанча йиқилди.

53. Барелла бироз аввал уни йиқитишганига жавоб қайтарди.

51. Лаутарони рақиб футболчиси қучоқлаб, яқин дўсти каби бағрига босиб олди. Аргентиналик ҳужумчи эса ҳужум бузилганидан жиғибийрон бўлди.

49. "Интер"нинг икки футболчиси тўп кетидан "чанғи учди", бироқ иккаласиям унга етолмади.

46. Мезбонлар тезкор ҳужумлар билан таймни бошлади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Юз-қўлингизни ювиб олинг, иккинчи бўлим старт олмоқда.

Биринчи бўлим якунланди.

45+2. ГОООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Чалханоғлу 20 метрлар масофадан дарвозанинг узоқ бурчагига аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди.


45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

39. Лаутаро шеригининг узатмасига етиши учун унга нарвон керак бўларди.

36. Дастлаб "Барса", сўнгра "Интер" ҳужум ташкиллаштирди, иккаласиям кўнгилдагидек чиқмади.

32. Бареллага нисбатан қоида бузилди.

28. Корреа гол уриб олсин дея ён ҳакам индамай турди, кейин эса ҳазиллашдим дегандек байроқчасини дарҳол ҳилпиратди.

27. Онана дарвозаси ёнида жамоа мухлисларини юрак ҳовучлашга мажбур этиб, рақиб футболчисини алдади.

24. Лаутаро офсайдда эди, акс ҳолда "Барселона" дарвозасига пенальти белгиланарди.

22. "Интер" футболчилари пенальти сўрамоқда. Тўп Эрик Гарсиянинг қўлига тегди.

21. Лаутаро ўзидан учта келадиган баландликка бош билан зарба йўллади.

20. Педри "Интер" футболчиларига гол учун тўланадиган мукофот пулидан маҳрум этди.

18. Левандовски зарбасининг тезлиги унинг 70 ёшида йўллайдиган тезлиги каби кўриниш олди.

14. Онана Ўзбекистон терма жамоасидан гол ўтказиб юбориши мумкин, лекин "Барселона"дан осонликча тўп ўтказмайди.

12. Алонсо бурчакдан узатмага бош қўйди, зарба эса зарбага ўхшамади.

7. Чалханоглу чамаси 30 метрлардан тер Стегеннинг ўйинга тайёргарлигини синаб кўрди.

4. Онана майдон четидаги Хавига пас берди, испаниялик мураббий эса рақиб посбонининг бу ҳаракати учун уни олқишлади.

2. Дембеле бурчакдаги байроқчани безовта қиладиган бўлди. Стандарт вазият.

1. Учрашувни "Барселона" бошлаб берди.

1 дақиқа сукут сақланмоқда...


Жамоалар майдонга тушиб келди.

Ассалому алайкум, уйқу билан жанг қилаётган футбол ишқибозлари! Ушбу жангда сизга ғалаба тилаймиз, сабаби Милан шаҳрида ундан-да даҳшатлироқ тўқнашув бизни кутиб турибди. Шу боис, ширин тушлар мамлакатига сафарингизни бироз кечиктиришингизга тўғри келади.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика