ЕЧЛ гуруҳ босқичининг энг яхши голи аниқланди

Оқил Абдубарноев
11 ноя 2022
ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессининг “Бенфика” дарвозасига киритган тўпи Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг энг яхши голи деб топилди.

3-тур учрашувида ПСЖ сафарда “Бенфика” билан баҳс олиб борди (1:1). 35 ёшли аргентиналик футболчи жарима майдончаси яқинидан рақиб дарвозасини ишғол қилди.

“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд Дортмунднинг “Боруссия”сига (2:1) қарши 2-тур учрашувида киритган тўпи мухлислар овозларига кўра, иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи ўринни ҳам Мессининг бешинчи турда Исроилнинг “Маккаби”сига қарши ўйиндаги голи (7:2) эгаллади.

ПСЖ ҳужумчиси жорий мавсумда 18 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.



Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: uefa.com