UZ

Сўнгги янгиликлар

00:40Мессининг отаси Барселонага келди  0 00:39Ла Лига. “Хетафе” – “Реал" 0:0 (Матнли трансляция)  20 00:24Англия Кубоги. “Челси”нинг финалдаги рақиби маълум бўлди  6 00:08ОЧЛ-2021. “Шабаб Ал Аҳли” – “Ал Ҳилол” (онлайн ҳисоб)  2 23:59ОЧЛ-2021. АГМК - "Истиқлол" 0:0 (матнли трансляция)  44 23:45А Серия. “Наполи” – “Интер” учрашуви бошланди (онлайн ҳисоб)  0 23:25"Аякс" 20 карра Нидерландия Кубоги соҳиби!  2 23:10А Серия. “Рома” сафарда “Торино”га енгилди, Диавара 85-дақиқада майдондан четлатилди  1 22:59Ла Лига. “Хетафе” – “Реал”. Асосий таркиблар  15 22:50МЮ АПЛ тарихидаги 1000-голини ўтказиб юборди  1 22:41АГМК ва "Истиқлол" "Қирол Фаҳд" стадионига етиб келди  31 22:30Гринвуд Рунининг рекордини такрорлади  6 22:27ОЧЛ-2021. АГМК - "Истиқлол". Асосий таркиблар маълум  57 22:15Гари Невилл: “Арсенал” Суперлигага қўшилмоқчи? Улар ҳозиргина аутсайдер билан дуранг ўйнашди”  17 21:53АПЛ. "Манчестер Юнайтед" қийин ўйинда ишончли ғалабага эришди ва "Сити" билан орадаги фарқни қисқартирди  44

Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" дастлабки ўйинда сафарда "Гранада"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди Янгиликлар

Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" дастлабки ўйинда сафарда "Гранада"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди

Айни дамда Европа лигасининг 1/4 финалидан ўрин олган "Гранада" - "Манчестер Юнайтед" баҳси бўлиб ўтмоқда.

Гранада Испания – Манчестер Юнайтед Англия 0:2

Голлар: Рэшфорд (31, 0:1), Фернандеш (90-пен, 0:2).

Гранада – Руй Силва, Вальехо, Нева (Фулькье, 74), Дуарте (Херман Санчес, 54), Диас, Монторо, Пуэртас, Гоналон, Эррера, Кенеди (Мачис, 75), Сольдадо.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Магуайр, Шоу (Теллес, 46), Уан-Биссака, Линделеф, Погба (Матич, 74), Бруну Фернандеш, Мактомини, Жеймс, Гринвуд, Рэшфорд (Кавани, 66).

Огоҳлантириш: Погба (8), Мактомини (40), Шоу (42), Дуарте (51), Магуайр (72).

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Манчестер Юнайтед" дастлабки ўйинда сезиларли устунликка эришди!

Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди.

90. ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Бруну ўзи ишлаган пенальтини голга айлантирди!

ВАРдагилар ҳам ушбу вазиятда пенальти борлигини тасдиқлади. Тўп олдида жабрланувчи.

89. ПЕНАЛЬТИИИИИ!!! Бруну Фернандешни уриб йиқитишди. Бош ҳакам иккиланмасдан тезда хуштагини чалиб, 11 метрликка ишора қилди.

87. "Гранада"нинг босими ортда қолиб, "Юнайтед" яна тежамкор услубига ўтиб олди.

83. ЗАРБААААААА!!! Бруну бирга бир вазиятдан фойдалана олмади. Руй Силва зарбани қайтарди!

81. Дарвин Мачиснинг зарбаси Мактоминига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

77. Ийе... Теллеснинг ажойиб тўп узатишидан кейин Кавани чиройли вазиятга эга бўлганди. Гол уриши мумкин эди у. Аммо тўпга оёғини чўзмади.

73. Жеймс чап қанотдан дарвоза ёнидаги Кавани томон тўпни узатганди. Кучли узатмага Эди етиб кела олмади.

67. Кенедининг зарбасини де Хеа ушлаб олди.

61. "Гранада" бурчак зарбасига эга бўлганди. Узатма кучли чиққани учун тўп қарама-қарши томонга чиқиб кетди. 

58. ЗАРБААААА!! Магуайрнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди.

53. "Юнайтед"да жарима зарбаси юзага келганди. Аммо Сольдадо хавфни бартараф қилди.

50. "Гранада" кетма-кет икки бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

Дастлабки бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. ЗАРБАААА!! Чиройли вазият. Бурчакдан узатилган тўпни Кенеди МЮ дарвозаси томон тўхтатмай тепди. Чиройли зарбани де Хеа ушлаб олди. 

41. ЗАРБАААААА!!! Ким зарба берганини кўрмай қолдим-ку, лекин Де Хеанинг дарвозаси устуни нишонга олинганини кўрдим. Давид ушбу вазиятни назоратдан чиқариб юборганди.

38. Эрреранинг қанотдан МЮ жарима майдончаси ичига оширган тўпи ҳеч кимга тегмасдан аутга чиқиб кетди.

36. Умуман олганда ўйин темпи ёмон эмас.

Бугунги ўйин вақтида майдонга кийимсиз мухлис майдонга тушиб кетибди) Расмларини афсуски қўя олмаймиз)

31. ГООООООООООЛЛЛЛЛ!! РЭШФОРРРРРДДДДДД!!!! Линдельофнинг супер тўп узатишидан кейин Маркус тўпни чиройли тўхтатиб, иккинчи уринишда дарвозани ишғол қилди!!

27. Рэшфорднинг зарбаси ноаниқ кетди.

25. "Юнайтед" тезкор ҳужумга ўтиб кетаётганида "Гранада" футболчиси жароҳат олгани учун Фернандеш тўпни аутга чиқариб юборди.

21. "Гранада" тезкор ҳужум уюштирганди. Гоналоннинг қанотдан марказга оширган тўпини Линдельоф қайтариб юборди.

19. Рэшфорднинг жаримадан йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

18. Энди "Юнайтед"да стандарт вазият.

13. Манкунианликлар рақиб жарима майдончаси ёнида штурмни бошлади.

8. "Гранада" футболчиси Кенеди МЮ жарима майдончаси ёнида йиқитилди ва жарима зарбаси белгиланди.

5. "Юнайтед"да қарши ҳужум. Мактоминининг зарбасини ҳимоячилар қайтарди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Нуэво Лос Карменес" стадионига қаратамиз. Ушбу стадионда "Гранада" ҳамда "Манчестер Юнайтед" жамоалари баҳслашади. Учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

+4   
09 апр 01:57:48
Futbol - erkaklar o‘yini
5 o'yindan beri gol o'tkazmayapti MYU yevroligada
+3   
09 апр 02:07:27
Poytaxtlik Jentelmen
Lindelof bugun qaysi yoni bilan turdi ekin. Ko'z tegmasin bugun Ferdinad rejimini yoqib o'ynadi. Manimcha Unitedga kelganidan beri eng yaxshi o'yinni o'tkazdi Shvet va nixoyat. Bardavom shunday o'ynasin ishqilib dalshiy
+3   
09 апр 02:02:33
Музаффар Махмудов
Молодец, МЮ. Вазифа 80 фоиз бажарилди
+3   
09 апр 02:02:03
Музаффар Махмудов
ManchesterYunaytedUz фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Hudo hohlasa bugun g'alaba qozonib, La Ligani Real bn Barselona degan kamandalari bor uchun eng zuri deb yuradigan muhlislarga ko'rsatib quyadi. APL N1
Курсатиб куйдиям-да
+3   
09 апр 01:15:45
МAKS
МЮга ... Омад ...
+3   
09 апр 00:17:08
ManchesterYunaytedUz
Hudo hohlasa bugun g'alaba qozonib, La Ligani Real bn Barselona degan kamandalari bor uchun eng zuri deb yuradigan muhlislarga ko'rsatib quyadi. APL N1
+1   
09 апр 18:53:40
Музаффар Махмудов
BarsCity фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Juma ayyom bn
Рахмат, сизга хам
+1   
09 апр 13:39:25
BarsCity
Музаффар Махмудов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ла лига жамоаларининг еврокубокларда куп титул олганлиги факат ла лиганинг кучлилигиданмас, уша титул ютганлар (асосан, Реал ва Барса) индивидуалный кучли командалар. Ушанга булиши керак бу
Juma ayyom bn
+1   
09 апр 00:38:27
jahongir_6363
Тушунмадим нега ЕЧЛ, ЛИГА ЕВРОПАМАС??
   
09 апр 11:12:56
MuxammadAziz Elyorbek og'li
Tomboy Bekorchi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Молодец, МЮ! Шундай дахшатли, Ла лигани энг кучли жамоасини уз майдонида енгишни узи буладими, яна Европа лигасида
ичиқоралик хам эви биланда.Агар МЮ ютқазганданда ла лига ундоқ бундоқ деб хамма ёқга жар солардиларинг
   
09 апр 09:42:51
ManchesterYunaytedUz
Музаффар Махмудов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Курсатиб куйдиям-да
Wunday!
   
09 апр 09:26:56
Lobos blancos
ManchesterYunaytedUz фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Hudo hohlasa bugun g'alaba qozonib, La Ligani Real bn Barselona degan kamandalari bor uchun eng zuri deb yuradigan muhlislarga ko'rsatib quyadi. APL N1
O'tgan yili Sevilla MUni gazini bergani esizdan chiqibdida?
   
09 апр 09:14:04
Музаффар Махмудов
BarsCity фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Olaaa qayoqdagi granadani yutkaniga shunchami man oylabmanki real yo atletiko barsa bn oynayabtimikin debman agar sevilya tushkanda bu safaram uyga qaytardi myu yiz oldingilariga oxshab
Ла лига жамоаларининг еврокубокларда куп титул олганлиги факат ла лиганинг кучлилигиданмас, уша титул ютганлар (асосан, Реал ва Барса) индивидуалный кучли командалар. Ушанга булиши керак бу
   
09 апр 09:02:55
Tomboy Bekorchi
Молодец, МЮ! Шундай дахшатли, Ла лигани энг кучли жамоасини уз майдонида енгишни узи буладими, яна Европа лигасида
-2   
09 апр 05:34:41
BarsCity
ManchesterYunaytedUz фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Hudo hohlasa bugun g'alaba qozonib, La Ligani Real bn Barselona degan kamandalari bor uchun eng zuri deb yuradigan muhlislarga ko'rsatib quyadi. APL N1
Olaaa qayoqdagi granadani yutkaniga shunchami man oylabmanki real yo atletiko barsa bn oynayabtimikin debman agar sevilya tushkanda bu safaram uyga qaytardi myu yiz oldingilariga oxshab
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика