ЕЧЛ. Француз клубини мағлуб қилган "Краснодар" тарихий натижа қайд этди

3 дек 2020, 01:07
Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 5-тур баҳслари давом этади.

Бугун "Ренн" футболчилари Россияда "Краснодар" меҳмони бўлишди. Бироз аввал якунига етган учрашув тақдирини Маркус Берг томонидан 71-дақиқада киритилган гол ҳал қилди. Шу тариқа "Краснодар" ўз тарихидан биринчи бор ЕЧЛнинг гуруҳ босқич учрашувида 3 очкони қўлга киритди. Ушбу ғалабадан кейин очколари сонини 4 тага етказиб олган рус клуби, E гуруҳида 3-ўринни кафолатлади ва Европа Лигасининг 1/16 финал босқичига йўлланмани қўлга киритди. ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Краснодар (Россия) – Ренн (Франция) 1:0

2 декабрь, 22.55, "стадион Краснодар"

Гол:

1:0 – 71 Берг.

Краснодар – Сафонов, Мартинович, Смольников, Рамирес, Панталеао, Кабелла, Вильена, Газинский (Камболов, 87), Классон, Вандерсон (Сулейманов, 65), Берг (Ари, 90).

Ренн – Сален, Да Сильва, Траоре, Трюффер, Ньямси, Бурижо (Гбоо, 73), Леа Силики (Гренье, 65), Камавинга (Те, 82), Нзонзи, Доку, Юну (Ньянг, 65).

Огоҳлантиришлар:

Нзонзи (22), Рамирес (23), Вандерсон (28), Леа Силики (53).

ЕЧЛ. Ирфон Кеҳвачининг хет-триги "Истанбул"ни қутқариб қололмади 

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia