UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31Расман: Фелипе Андерсон – "Палмейрас" ўйинчиси  0 19:04Луис Энрике: "Босим? Менда у йўқ"  3 18:42"Байер" бош директори: "Алонсо келажакда "Реал"ни бошқариши аниқ"  2 18:27ЎФА легионерларимиздан бирининг Осиё Кубогида иштироки бўйича келишувга эришди  4 17:39ОЧЛ. "Ал Айн" — "Ал Ҳилол" учрашуви сув тошқини туфайли қолдирилди  0 17:26"Барселона" – ПСЖ, "Боруссия Д" – "Атлетико" учрашувларини кимлар шарҳлаб боради?  12 17:02Ямаль — "Golden Boy-2024" рейтингида етакчи  6 16:40Пекин-2008. Вадим Абрамов бошқарган терма жамоа қандай қилиб Олимпиадага чиқа олмаганди?  3 16:20Ўзбекистон Малайзияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  2 16:11Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - "Арал" академия: Асосий таркиблар маълум  1 15:45Иброҳимҳалил Йўлдошев терма жамоамиз ихтиёрига келиб қўшилди  5 15:05Таиландга ҳам бир назар ташлаймиз: футзал бўйича Осиё Кубоги бошланмоқда!  4 14:45U-23 Осиё кубоги. Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт"  3 14:32"Барселона"? Йўқ, мен ўсишни истайман"  6 14:05U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди"  11

ЕЧЛ. Альваро Моратанинг дубли "Ювентус"га Киевда "Динамо" устидан ғалабани тақдим этди Янгиликлар

ЕЧЛ. Альваро Моратанинг дубли "Ювентус"га Киевда "Динамо" устидан ғалабани тақдим этди

Европа чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич 1-тур доирасидаги "Динамо" (Киев) - "Ювентус" ўйини бўлиб ўтди.

"Динамо" (Киев) - "Ювентус" 0:2

Гол: Альваро Мората (46, 84)

"Динамо" (Киев): Бушан, Кендзера, Караваев, Забарний, Миколенко, Шапаренко, Сидорчук, Циганков, Буяльский, де Пена, Супряга.

"Ювентус": Шесни, Кьеллини, Данило, Бонуччи, Куадрадо, Рэмзи, Бентанкур, Кулусевски, Рабьо, Кьеза, Мората.


Динамо Киев

Лига Чемпионов - группа G . 1-тур

20/10/2020, 21:55

2
:
0
Тугади

Ювентус

Альваро Мората - 46', Альваро Мората - 84'

Стадион: Stadion NSK Olimpiyskiy, Kyiv, 14850 томошабин

Бош ҳакам: Ovidiu Hategan

45'
90'
60'  Карлос Де Пена (Жерсон Родригеш)
70'  Александр Караваев (Денис Попов)
70'  Виктор Цыганков (Беньямин Вербич)
89'  Виталий Буяльский (Денис Гармаш)
19'  Джорджо Кьеллини (Мерих Демирал)
45'  Родриго Бентанкур
46'  Альваро Мората
46'  Деян Кулусевски
50'  Хуан Куадрадо
56'  Деян Кулусевски (Пауло Дибала)
59'  Мерих Демирал
79'  Родриго Бентанкур (Артур)
79'  Аарон Рэмзи (Федерико Бернардески)
84'  Альваро Мората
84'  Хуан Куадрадо



ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ

90. Ҳакам иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берди.

90. "Динамо" сўнгги дақиқаларда кутилмаганда "Юве" жарима майдончаси ичида ўтказмоқда. Киевликлар ўйин сўнггида ўзларига келишмоқда, аммо анча кеч.

89. "Динамо"да ўзгариш: Гармаш Буяльскийни алмаштирди.

84. ГОООООООООЛЛЛ!!! Моратадан дубль. Испаниялик форвард жарима майдончаси ичига ошириб берилган тўпни боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

80. Артур ва Бернардески "Юве" таркибида ўйинга қўшилди, улар мос равишда Бентанкур ва Рэмзини алмаштиришди.

73. "Ювентус" ҳозирга қадар "Динамо" дарвозаси томон 9 бор зарба берди, мезбонларда бу кўрсаткич 5тани ташкил этмоқда.

70. "Динамо"да икки ўзгариш:  Попов Караваевнинг ўрнига тушди, Циганковнинг ўрнида эса Вербич бундан буёғига ҳаракат қилади.

69. Мезбонлар тўпни эгаллаб олиши билан кескин ҳужумларга ўта олишмаяпти, аниқроғи "Динамо" тўпга эгалик қилганда майдон марказидан силжий олмаяпти.

65. Тўпга эгалик қилиш бўйича катта бўлмаган устунлик туринликлар тарафида: 46% - 54%

60. Киевликлар сафида ўзгариш: Родригес де Пенани алмаштирди.

59Мерих Демирал "Динамо"нинг эҳтимолий қарши ҳужумини қўполлик билан олдини олди ва ҳакам томонидан сариқ карточка билан "сийланди".

56. Дибала майдонга тушди, у Кулушевскини алмаштирди.

53. "Ювентус" тўпга эгалик қилмоқда, мезбонлар эса тўпни эгаллаб олишга қийналишмоқда.

49. Навбатдаги сариқ карточка ҳам "Юве" ўйинчисига кўрсатилди. Бу сафар Хуан Куадрадо қўпол ўйнаган эди.

46. ГООООООООЛ! Альваро Мората!!!! "Атлетико"дан ижарадан ўтган форвард дарвозабондан қайтган тўпни "Динамо" дарвозаси томон аниқ йўллади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

- Қизиқарли маълумот:

1995: 16 ёшли Андреа Пирло профессионал дебют ўйинини мураббий Мирча Луческу қўл остида ўтказган.

2020: Андреа Пирло мураббий сифатида Чемпионлар Лигасидаги дебютини ўзининг устози Мирча Луческуга қарши ўтказмоқда.


БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ

45. Ҳакам биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берди.

45. Ўйиндаги илк сариқ карточка "Ювентус" ярим ҳимоячиси Родриго Бентанкурга кўрсатилди, у рақибини ортдан тўхтатиб қолган эди.

43. "Динамо" ҳаттоки "Ювентус" жарима майдончасига ҳам кира олмаяпти, шу билан бирга туринликлар ҳам кескин вазиятларни ярата олишмаяпти.

39. Бу сафар Аарон Рэмзи жарима майдончасидан кучсиз зарба йўллади, аммо киевликлар дарвозабони тўпни қийинчиликсиз эгаллаб олди. 

34. Бушан қутқарди. Рэмзи ажойиб тарзда қанотдан кирди ва Кулушевскига тўпни оширди, Деяннинг зарбасини эса мезбонлар дарвозабони бартараф этди.

32. Кутилмаганда "Динамо" ўйинчиси ўз жарима майдончаси яқинида хатога йўл қўйди, аммо Рабьо бу вазиятдан фойдала олмади.

29. Зарбалар бўйича статистика "Ювентус" тарафида: 1-4

24. Ўйин темпи ўртача. Бирор бир жамоа устунликни яққол қўлга олмаган. Хавфли вазиятлар эса йўқ.

19. "Ювентус"да мажбурий ўзгариш: Кьеллини кутилмаганда ўзини алмаштиришларини сўради, унинг ўрнига Демирал ҳаракат қилади.

17. Супряга қанотдан узатилган тўпни Шесни дарвозаси томон йўллаб кўрди, ноаниқ.

15. Федерико қанотдан яна жарима майдончаси ичига кириб бориб зарба берди, аммо бу сафаргиси анча ноаниқ.

12. Кьеза! У жарима майдончаси ичидан Бушан дарвозаси томон зарба бериб кўрди, аммо "Динамо" посбони сейв ижро этди.

10. Мезбонлар ҳам тўпни назорат қилишга уринмоқда, "Юве" эса кучли прессинг қўлламаяпти.

6. Ҳозирча темп юқори эмас, "Динамо" ҳам тўпга эгалик қилишга уринмоқда. Киевликлар бугун 1 очко учун бўлса ҳам уриниб кўришса бўлади, сабаби "Ювентус" оптимал таркибда эмас ва ўйин Украинада бўлиб ўтмоқда.

3. Дастлабки дақиқаларданоқ "Ювентус" ҳужумларга ўтишга ҳаракат қилмоқда ва тўпга эгалик қилмоқда.

1. Ўйинга старт берилди.

- Ҳайрли кеч. Тез орада Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 1-тур доирасида Киевнинг "Динамо" ва Туриннинг "Ювентус" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланади ва бу баҳсни сизлар билан биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика