ЕЧЛ. Дастлабки тўртта гуруҳда вазият қандай?

Narzulla Saydullayev
8 дек 2015, 10:54
Бугун Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи сўнгги тур ўйинлари бошланади.

Дастлабки тўртта гуруҳда 6-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Биз барча гуруҳлардаги вазият билан таништириб ўтамиз.

"A" гуруҳи

"Реал" биринчи ўринни, ПСЖ иккинчи ўринни олиб бўлди. "Мальме" ва "Шахтер" сўнгги турда Европа лигаси йўлланмаси учун кураш олиб боришади. Айни пайтда иккала клуб ҳисобида 3 очкодан бор. Агар очколар тенг келиб қолса дастлаб ўзаро ўйинларга қаралади. Ўзаро ўйинларда Украина клуби устун.

6-тур
ПСЖ - "Шахтёр"
"Реал Мадрид" - "Мальмё"

№ЖамоаЎЮДМТ-НО
1       
 Реал М      
5   
4   
1   
0   
11-3   
13   
2 ПСЖ531110-110
3 Шахтёр51047-123
4 Мальме51041-133




"B" гуруҳи

Бу гуруҳда ҳозирча ҳеч қайси клуб кейинги босқич масаласини ҳал қилгани йўқ. Плей-оффга чиқиш учун "Вольфсбург"га дуранг ҳам етарли, ғалаба немисларга биринчи ўринни келтиради.

МЮ бугун ғалаба қозонса гуруҳда биринчи бўлади. Акс ҳолда Англия клуби ЦСКА ПСВдан очко олишини кутади.

ПСВ ғалаба қозонса плей-оффга чиқади. Агар МЮ Германияда мағлуб бўлса Голландия клубига дуранг ҳам етарли бўлади. Сабаби ПСВ ўзаро ўйинларда МЮдан устун. Агар ПСВ ғалаба қозонса ва нариги ўйин дуранг билан тугаса, биринчи ўрин тақдирини тўплар нисбати ҳал қилади. ПСВ ва "Вольфсбург"нинг ўзаро ўйинлари тенг.

Агар ЦСКА Голландияда ғалаба қозонса учинчи ўринни эгаллайди. Сабаби Россия клуби ПСВни ўзаро ўйинларда ортда қолдиради.

6-тур
"Волфьсбург" - "Манчестер Юнайтед"
ПСВ - ЦСКА

№ЖамоаЎЮДМТ-НО
1      
 Вольфсбург53026-49
2        
 Манчестер Юнайтед    
5   
2    
2    
1    
5-4    
8    
3 ПСВ Эйндховен52126-67
4 ЦСКА51134-74




"C" гуруҳи

"Бенфика" ва "Атлетико" плей-оффга чиқиб бўлишган. "Бенфика" бугун дуранг ўйнаса ҳам биринчи ўринни нақд қилади. "Атлетико" Португалияда ғалаба қозонсагина биринчи ўринни олади.

"Астана" Туркияда ғалаба қозона олса "Галатасарой"ни тўртинчи ўринга тушириб юборади.

6-тур
"Галатасарой" - "Астана"
"Бенфика" - "Атлетико"

№ЖамоаЎЮДМТ-НО
1       
 Атлетико53119-210
2 Бенфика53119-610    
3 Галатасарой      
5     
1    
1   
3    
5-94
4 Астана50324-10    
3




"D" гуруҳи

"Ювентус" ва "Манчестер Сити" кейинги босқичга чиқиб бўлишган. "Ювентус" бугун мағлуб бўлса ва нариги ўйинда "Сити" ғолиб бўлса турин клуби биринчи бўлмайди.

"Севилья" ўзаро ўйинларда "Боруссия"дан устун, шу боис учинчи ўринни олиши учун ўзи ғалаба қозониши ва Менхенгладбах клуби ғолиб бўлмаслигини кутади.

6-тур
"Манчестер Сити" - "Боруссия М"
"Севилья" - "Ювентус"

№ЖамоаЎЮДМТ-НО
1      
 Ювентус53206-211   
2 Манчестер Сити     
5    
3    
0    
2    
8-69
3 Боруссия М51226-85
4 Севилья51047-11   
3



Нарзулла Сайдуллаев

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia