UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:27Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив". Таркиблар маълум  0 18:01Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» таркиблари маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  3 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  3 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2

ЕЧЛ. Коман дублга эришган, Толиссо супергол урган ўйинда "Бавария" "Атлетико"ни "савалади" Янгиликлар

ЕЧЛ. Коман дублга эришган, Толиссо супергол урган ўйинда "Бавария" "Атлетико"ни "савалади"

Чемпионлар Лигаси "А" гуруҳи дастлабки туридан жой олган "Бавария" – "Атлетико" тўқнашуви матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

"Бавария" – "Атлетико" 4:0 

«Альянц-Арена»

Голлар: Коман 29', 72', Горецка 41', Толиссо 66'

Бавария – Нойер, Зюле, Люка Эрнандес, Павар (Сарр, 73), Алаба, Киммих, Горецка (Мартинес, 83), Мюллер (Дэвис, 83), Толиссо, Коман (Коста, 73), Левандовски (Шупо-Мотинг, 83).

Атлетико – Облак, Савич, Фелипе, Триппьер, Лоди, Карраско (Витоло, 76), Коке (Торрейра, 80), Льоренте (Лемар, 79), Эррера, Жоау Фелиш, Суарес (Корреа, 76).

Огоҳлантиришлар: Алаба (5), Мюллер (20), Лоди (42), Коке (44), Эррера (45), Торрейра (90).


Ўйин якунланди. "Бавария" "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+2. Торрейра Толиссога нисбатан қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди. 

Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

87. Триппьер Дэвисни йиқитишга мажбур бўлди, жарима тўпи. 

85. Мадридликлар стандартга эга бўлишди, Фелишнинг зарбаси сал ноаниқ кетди.

84. Корреанинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

83. "Бавария"да 3 та ўзгариш: Горецка ўрнига Мартинес, Левандовски ўрнига Шупо-Мотинг, Мюллер ўрнина Дэвис ўйинни давом эттиради. 

80. "Атлетико"да ўзгариш: Коке ўрнгиа Торрейра майдонга тушди.  

79. "Атлетико"да ўзгариш: Льоренте ўрнига Лемар туширилди.

77. Витоло Толиссиони йиқитишга мажбур бўлди. 

76. "Атлетико"да 2 та ўзгариш: Суарес ўрнига Корреа, Карраско ўрнига Витоло туширилди. 

73. "Бавария"да 2 та алмаштириш: Павар ўрнига Сарр, Коман ўрнига Коста тушди.  

72. ГОООООООООООООООЛЛ! Коман рақиб жаоима майдони ичида хоҳлаганини қилди ва дублни расмийлаштирди – 4:0! 

69. Лоди Нойер жарима майдони ичига кириб борди ва фақат бурчак тўпи ишлади.

66. ГООООООООООООООЛЛ!  Толиссо ўзининг узоқдан йўллаган даҳшатли зарбаси орқали ҳисобни йириклаштирди – 3:0!  

64. Зарба! "Атлетико" қарши ҳужумга ўтди, Карраско бир нечта ҳаракатдан сўнг яқин масофадан анча ноаниқ зарба берди. 

63. Мюллернинг узатмасини Фелипе қайтарди. 

61. Ууух!  Мюллернинг ўзига хос зарбаси ноаниқ кетди, такрорий вазият кўрсатдики, Левандовски тўпни дарвозага тўғрилаш учун астойдил интилган.  

58. Мюллер-Киммих комбинацияси Томаснинг ўйиндан ташқари ҳолатда қолиши билан тугади.

56. Левандовскининг ҳаводан узатган пасини Коман тўхтата олмади. 

54. Суарес шошилди ва ноаниқ пас берди. Бугун уругвайлик футболчининг омади чопмаяпти. 

52. Зарбааа! Эрнандеснинг зарбаси кучли чиқди, аммо аниқ кўринишга эга бўлмади. 

51. Мюллер Кокени йиқитишга мажбур бўлди. 

50. Ууух!  Фелишдан пас, Павар индамаса, сал қолса тўп дарвозага кириб кетадигандек туюлди. 

47. ГОООООООООООЛЛ!  Фелиш гол урди, бироқ Суарес офсайдда бўлгани боис бекор қилинди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади – 2:0. Танаффус! 

45+1. Эррера Киммихга нисбатан қоидани бузди ва сариқ олди.  

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди. 

45. Зарба! Мюллердан ажойиб узатма, Левандовскидан ноаниқ зарба.  

44. Коке Киммихга нисбатан ишлатган қўполлиги учун сариқ билан жазоланди. 

42. Толиссони йиқитган Лоди огоҳлантирилди. 

41. ГООООООООООООООЛЛЛЛ! Горецка!  2:0!   Команнинг қулай пасини Леон Горецка ажойиб зарбаси орқали рақиб дарвозасиги жойлаб қўйди. 

40. Зарба!  Эрнандеснинг ҳаволатиб йўлланган кучли зарбаси ноаниқ кетди. 

38. Лоди чап қанот орқали тезлик олди ва тўпни Суарес томон оширди, аммо ҳимоячилар уни қувиб ўтишди. Бучрак тўпи амалга оширилади. 

35. Симеоне шогирдлари қарши ҳужумга ўтмоқда, бироқ яхши зарба йўқ, Нойер анча зерикиб қолди, десак адашмаймиз. 

32. Мюллер ўз паси орқали Левандовскини бирга-бир ҳолатга олиб чиқмоқчи бўлди, аммо тўп ҳимоячининг бошига тегиб қолди.

29. ГООООООООООООЛЛ!  Коман ҳисобни очди – 1:0!   У Киммихнинг узатмасидан кейин рақиб дарвозасини ишғол этди. 

27. Зарба!  Суареснинг зарбасига аниқлик етишмади.

25. Зарба!  Эрнандеснинг олис масофадан берган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди. 

23. Зарба! Каррасконинг зарбаси тўғри Нойер томон йўналтирилди, бу зарба немислар посбонига қийинчилик туғдирмади. 

20. Мюллер Триппьерни йиқитгани учун огоҳлантирилди. 

19. "Атлетико" тўп билан муомала қилмоқда ва ҳужумга ўтишга шошилмаяпти. 

18. "Бавария" қарши ҳужумга ўтиб кетди. Коман Толиссони олдинга бошлади, унинг узатмаси эса Облак томонидан бартараф қилинди. 

17. Льорентенинг узатмаси Зюле томонидан қайтарилди. 

15. Киммихнинг бурчакдан оширган паси Паварнинг боши орқали Зюлега етиб борди, унинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.  

14. Мюллернинг узатмаси ҳимоячига тегиб қолди, у бурчак тўпи ишлади. 

11. "Бавария" тўпга эгалик қилишди давом этяпти, ҳозирча ҳеч бир хавфли вазият юзага келмади.

9. "Бавария" борган сари кучайиб боряпти, жамоа ўйин бошида ҳимоя орқали ҳужум бошлашга киришди, кейин эса ўйин марказга кўчди, эндиликда олдинги ўтиш бошланди.

7. Ууух Левааа!  Левандовски Команнинг узатмасидан кейин тўпни тўхтатмасдан зарба йўллади, хавфли, бироқ ноаниқ.  

5. Алаба Суаресни туртиб юборгани боис сариқ карточка олди, жарима тўпи. 

3. Уууух! Дастлабки хавфли ҳужумни ҳам мадридликлар бошлаб беришди. Лодининг ажойиб узатмасига Суарес улгурмай қолди. 

1. Ўйиндаги биринчи бурчак тўпига "Атлетико" эга бўлди. 

1. Ўйин бошланди! 

- УЕФА Чемпионлар Лигаси мадҳияси янграб ўтди. 

- Футболчилар майдонга чиқиб келишди. 

Чигил ёзди машғулотлар якунланди

Икки жамоа ҳам "Альянц-Арена"га етиб келди 

Ҳашаматли стадионнинг ҳозирги кўриниши

Таркиблар эълон қилинди

- Баҳс Тошкент вақти билан 00:00 да старт олади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Бугун Германиянинг "Бавария" ҳамда Испаниянинг "Атлетико" клуби мусобақа 1-турида ўзаро тўқнаш келадилар. Яқин 2 соат ичида учрашувни сизлар билан биргаликда кузатиб борамиз.   

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика