UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» таркиблари маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  2 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  3 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  31 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1

ЕЧЛ. Бир киши кам бўлиб қолган "Барселона" Венгриянинг 30 карра чемпионини мағлуб қилди Янгиликлар

ЕЧЛ. Бир киши кам бўлиб қолган "Барселона" Венгриянинг 30 карра чемпионини мағлуб қилди

Мазкур саҳифа орқали ЕЧЛ 1-тури доирасидаги "Барселона" — "Ференцварош" учрашувининг матнли трансляцияси билан танишиб боришингиз мумкин.

"Барселона" 5:1 "Ференцварош" 

Гол: 1:0 -  Месси (пенальти) 17, 2:0 - Фати 42, 3:0 - Коутиньо (52), 3:1 - Харатин (пенальти) 70, 4:1 - Педри (82), 5:1 - Дембеле (89).

Барселона – Нето, Лангле, Дест, Серджи Роберто (Фирпо, 62), Пике, Пьянич (Бускетс, 76), де Йонг, Фати (Педри, 63), Коутиньо (Араухо, 70), Тринкау (Дембеле, 63), Месси.

Ференцварош – Дибус, Ботка (Ловренчич, 77), Ковачевич, Блажич, Чивич (Хайстер, 63), Изаэл, Харатин, Зубков (Мак, 71), Шигер, Нген (Боли, 71), Лаидуни (Сомалиа, 63).

Огоҳлантиришлар:

Лаидуни (32), Чивич (44), Харатин (85), Ковачевич (90).

Четлатиш:

Пике (68).

Барселона

Лионель Месси - 27', Ансу Фати - 42', Филиппе Коутиньо - 52', Педри - 82', Усман Дембеле - 89'

Лига Чемпионов - группа G . 1-тур

21/10/2020, 01:00

1
:
5
Тугади

Ференцварош

Игорь Харатин - 70'

Стадион: Camp Nou, 0 томошабин

Бош ҳакам: Sandro Schaerer

45'
90'
27'  Лионель Месси
42'  Ансу Фати
42'  Френки де Йонг
52'  Филиппе Коутиньо
52'  Ансу Фати
62'  Серхи Роберто (Хуниор Фирпо)
63'  Ансу Фати (Педри)
63'  Франсишку Тринкан (Усман Дембеле)
68'  Жерар Пике
70'  Филиппе Коутиньо (Рональд Араухо)
76'  Миралем Пьянич (Серхио Бускетс)
82'  Педри
82'  Усман Дембеле
89'  Усман Дембеле
89'  Лионель Месси
32'  Аисса Лаидуни
44'  Элдар Чивич
63'  Аисса Лаидуни (Сомалиа)
63'  Элдар Чивич (Марсель Гейстер)
70'  Игорь Харатин
71'  Токмак Нгуен (Франк Боли)
71'  Александр Зубков (Роберт Мак)
77'  Эндре Ботка (Герге Ловренчич)
85'  Игорь Харатин
90'  Аднан Ковачевич

Сандро Шерер учрашувни якунлаб берувчи ҳуштагини чалди! "Барселона" ЕЧЛ гуруҳ босқичини йирик ғалаба билан бошлади - 5:1.

90+2. Жарима зарбасини Месси тепди, Денеш Дибусдан суперсэйв!

90+1. Жарима майдони чизиғининг устида Сержиньо Дестни қўполлик билан тўхтатиб қолган Ковачевичга сариқ карточка кўрсатилди.

90. Учрашувга 2 дақиқа қўшиб берилди.

89. Гол! Дембеле Мессининг узатмасидан кейин ўнг оёғи билан дарвозани ишғол қилди - 5:1!

88. Ухх! Ҳисоб ўзгариши мумкин эди. Ловренчичнинг зарбасини Нето аранг қайтарди.

86. Мезбонларнинг яна бир ажойиб ҳужуми муваффақиятсиз якунланди.

85. Харатин Френки де Йонгга нисбатан қўпол ўйнади ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

82. Гоооол! Усмон Дембеле рақиб жарима майдонга ёриб кирди ва тўпни орқароққа ташлаб берди. Тўпга биринчи бўлиб етиб келган Педри Денеш Дибус дарвозасини ишғол қилди. Маълумот учун, ушбу гол футболчи учун "Барселона" таркибидаги биринчиси ҳисобланади.

79. Франк Болининг навбатдаги зарбасини Клеман Лангле бартараф қилди.

77. "Ференцварош"да ўзгариш: Ботка ўрнига Георгий Ловренчич майдонга тушди.

76. Пьянич ўрнига Бускетс ўйинга туширилди.

75. Ўйиндаги ташаббус Венгриянинг 30 карра чемпиони томонга ўтиб кетди. Ҳозиргина майдонга тушган Франк Болининг зарбасига озгина аниқлик етишмади.

71. "Ференцварош"да ҳам ўзгариш: Сергей Ребров Зубков ва Нгуэнни ўйиндан олди. Уларнинг ўрнига Франк Боли ва Роберт Мак майдонга чиқарилди.

Куман Коутиньонинг ўрнига Араухони майдонга чиқарди.

70. Голллл! Харатин, 3:1!

69. "Барселона" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Пике майдондан четлатилди!

65. "Барселона" футболчиларининг майдондаги жойлашуви ўзгарган. Ўйин бошидан бери чап қанотда ўйнаётган Сержиньо Дест ўнгга ўтди, унинг ўрнида Хуниор Фирпо ҳаракат қиляпти.

"Ференцварош" таркибида ўйнаётган Чивич ва Лядуни ўрнига Хайстер ва Сомалиа майдонга  тушди.

62. Ўзгаришлар: Роберто ўрнига Фирпо, Фати ўрнига Педри, Тринкау ўрнига Дембеле майдонга тушди.

58. Леога нисбатан қоида бузилди. Месси ўзи учун қулай нуқтадан стандарт ишлади.

57. Сергей Ребров шогирдлари чап қанотдан қарши ҳужумга ўтишди. Бироқ, Зубковнинг жарима майдонига оширган узатмасига аниқлик етишмади.

52. Голлллл! Коутиньо ҳисобни 3:0 кўринишига олиб келди. Месси жарима майдони ичида рақибларини чалғитиб, тўпни Фатига оширди, Ансу тўпни бразилиялик ярим ҳимоячига ўтказиб юборди. Коутиньо бир уриниш билан дарвозабоннинг яқин бурчагини ишғол қилди.

49. Жарима майдончаси ичида турган Тринкаунинг зарбасига аниқлик етишмади.

46. Иккинчи бўлим старт олди! Тўпни ўйинга "Барселона" футболчилари киритиб берди.

Сандро Шерернинг ҳуштаги чалинди, танаффус!

45. Биринчи бўлимга ҳеч қанча вақт қўшиб берилмади.

44. Тринкауга нисбатан майдон марказига яқин нуқтада қоидани бузган Элдар Чивичга сариқ карточка кўрсатилди.

42. Гооооол! Ажойиб ҳужум, ўйинда ҳисоб ўзгарди. Френки де Йонг жарима майдончаси ичига юқорилатиб, қойилмақом тарзда ташлаб берган тўпни Ансу Фати бир уринишда даврозага киритиб қўйди - 2:0!

39. Нгуэн Зубковни яхши вазиятга чиқарди, аммо венгрияликлар ҳужумчисининг зарбасига куч ва аниқлик етишмади.

37. Ухх! Месси дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб, зарба берди. Тўп тўсинга тегиб қайтди, шундан кейин қанот ҳаками ўйиндан ташқари ҳулатни қайд этди. 

36. Хавфли вазият! Жарима майдончасига ёриб кирган Тринкау тўпни марказга ташлади. Ансу Фатининг зарбасидан кейин ҳисоб ўзгариши мумкин эди, аммо Денеш Дибус навбатдаги бор сэйв кўрсатди.

35. Робертога майдон ташқарисида ёрдам кўрсатиляпти. Каталонияликлар айни дақиқаларда майдонда бир киши кам бўлиб қолишган.

32. Учрашувни бошқариб бораётган Сандро Шерер Серхи Робертога нисбатан қўпол ўйнаган Лаидунига сариқ карточка кўрсатди.

30. Фати жарима майдони ташқарисидан зарба йўллади, аммо Ансу тепган тўп Дибусга қийинчилик туғдирмади.

27. Аргентиналик форварднинг ўзи 11 метрлик жарима зарбасини амалга оширди, гол - 1:0!

26. Жарима майдончаси ичига ёриб кирган Ковачевич қўполлик билан тўхтатиб қолди. Пенальти!

23. Месси тўпни Коутиньога етказиб берди. Бразилиялик хавбекнинг айланма зарбасига озгина аниқлик етишмади.

22. Чивич ўз жарима майдони яқинида Франсишку Тринкауга нисбатан қоидани бузди. "Барса"да стандарт. 

20. Венгерлардан хавфли ҳужум! Нето ожиз қолганди, бироқ, Исаэлнинг кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб ортга қайтди.

17. Яна бир голли вазият! Лео Мессининг зарбасини Дибус бартараф қилди, тўп Фатига бориб тушди. Ансуда зарба йўллаш учун журъат етишмади. У тўпни марказга узатди, ҳимоячилар яхши ўйнаб, ҳужумни бартараф қилишди.

11. "Ференцварош" қарши ҳужумни муваффақиятли якунлади, аммо Нгуэннинг голи ҳисобга олинмади -оффсайд! 

8. Коутиньо бурчакдан етказиб берган тўпга Лангле боши билан зарба берди. Тўп дарвоза тўсини устидан ошиб, майдонни тарк этди.

6. Месси жаримадан тўпни дарвозага тепди, кипер ўз ўрнида.  

5. Ансу Фати қўполлик билан тўхтатиб қолинди. "Ференцварош" жарима майдони яқинида жарима зарбаси белгиланди.

2. "Ференцварош" ҳужумчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолди.

1. Учрашув старт олди. Тўпни ўйинга меҳмонлар киритиб беришди, кетдик!

Чемпионлар Лигасининг "G" гуруҳи жамоалари ўртасидаги учрашув бошланишига саноқли дақиқалар қолди. Бугун "Барселона" ўз майдонида "Ференцварош" — Венгриянинг 30 карра чемпионини қабул қиляпти. Гуруҳ иштирокчилари ўртасидаги нариги учрашувда "Ювентус" "Динамо" (Киев)ни мағлуб қилди.


Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика