UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00Мбаппе, Неймар ва Вератти "Монпелье"га қарши ўйинда майдонга тушмайди  2 16:37"Бёрнли" - "Эвертон". Хамес ва Кэлверт-Льюин асосий таркибда  2 16:20ОЧЛ. Шарқ минтақасида нимчорак финалчилар маълум  2 16:18Карикатура: Зидан "Реал"дан истеъфога чиқмаслигини билдирди  1 16:17Olamsport: Ўзбек спортчиси EFCда ғалаба қозонди, “Конор шунчаки Порьедан кучли” ва бошқа хабарлар  0 15:55Никимбаев: "Жалолиддинов ҳозир Навоийда"  15 15:37"Рубин" январда Ўрунов билан шартнома имзоламоқчи. Клуб "Спартак"га расмий таклиф йўллади  20 15:14Зидан Собослаи билан "Реал"га ўтишни муҳокама қилди  3 14:50Дест "Барселона" ва "Бавария" ўртасидаги танлов ҳақида гапирди  6 14:27Камавинга Бэйл агентининг мижозига айланди  1 14:03Александер-Арнольд ва Кейта "Ливерпуль"нинг умумий гуруҳига қайтди  2 13:43АПЛ. "Тоттенхэм" – "Арсенал" ва бошқа баҳслар учун превью  7 13:23"Наполи" "Челси" ярим ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  1 13:00"Челси" Алонсога нарх белгилади  1 12:37Карикатура: Чемпионлар Лигасида гуруҳ босқич сўнгги тур олдидан ҳолат қандай?  6

ЕЧЛ. Бир киши кам бўлиб қолган "Барселона" Венгриянинг 30 карра чемпионини мағлуб қилди Янгиликлар

ЕЧЛ. Бир киши кам бўлиб қолган "Барселона" Венгриянинг 30 карра чемпионини мағлуб қилди

Мазкур саҳифа орқали ЕЧЛ 1-тури доирасидаги "Барселона" — "Ференцварош" учрашувининг матнли трансляцияси билан танишиб боришингиз мумкин.

"Барселона" 5:1 "Ференцварош" 

Гол: 1:0 -  Месси (пенальти) 17, 2:0 - Фати 42, 3:0 - Коутиньо (52), 3:1 - Харатин (пенальти) 70, 4:1 - Педри (82), 5:1 - Дембеле (89).

Барселона – Нето, Лангле, Дест, Серджи Роберто (Фирпо, 62), Пике, Пьянич (Бускетс, 76), де Йонг, Фати (Педри, 63), Коутиньо (Араухо, 70), Тринкау (Дембеле, 63), Месси.

Ференцварош – Дибус, Ботка (Ловренчич, 77), Ковачевич, Блажич, Чивич (Хайстер, 63), Изаэл, Харатин, Зубков (Мак, 71), Шигер, Нген (Боли, 71), Лаидуни (Сомалиа, 63).

Огоҳлантиришлар:

Лаидуни (32), Чивич (44), Харатин (85), Ковачевич (90).

Четлатиш:

Пике (68).

Барселона

Лионель Месси - 27', Ансу Фати - 42', Филиппе Коутиньо - 52', Педри - 82', Усман Дембеле - 89'

Лига Чемпионов - группа G . 1-тур

21/10/2020, 01:00

1
:
5
Тугади

Ференцварош

Игорь Харатин - 70'

Стадион: Camp Nou, 0 томошабин

Бош ҳакам: Sandro Schaerer

45'
90'
27'  Лионель Месси
42'  Ансу Фати
42'  Френки де Йонг
52'  Филиппе Коутиньо
52'  Ансу Фати
62'  Серхи Роберто (Хуниор Фирпо)
63'  Ансу Фати (Педри)
63'  Франсишку Тринкан (Усман Дембеле)
68'  Жерар Пике
70'  Филиппе Коутиньо (Рональд Араухо)
76'  Миралем Пьянич (Серхио Бускетс)
82'  Педри
82'  Усман Дембеле
89'  Усман Дембеле
89'  Лионель Месси
32'  Аисса Лаидуни
44'  Элдар Чивич
63'  Аисса Лаидуни (Сомалиа)
63'  Элдар Чивич (Марсель Гейстер)
70'  Игорь Харатин
71'  Токмак Нгуен (Франк Боли)
71'  Александр Зубков (Роберт Мак)
77'  Эндре Ботка (Герге Ловренчич)
85'  Игорь Харатин
90'  Аднан Ковачевич

Сандро Шерер учрашувни якунлаб берувчи ҳуштагини чалди! "Барселона" ЕЧЛ гуруҳ босқичини йирик ғалаба билан бошлади - 5:1.

90+2. Жарима зарбасини Месси тепди, Денеш Дибусдан суперсэйв!

90+1. Жарима майдони чизиғининг устида Сержиньо Дестни қўполлик билан тўхтатиб қолган Ковачевичга сариқ карточка кўрсатилди.

90. Учрашувга 2 дақиқа қўшиб берилди.

89. Гол! Дембеле Мессининг узатмасидан кейин ўнг оёғи билан дарвозани ишғол қилди - 5:1!

88. Ухх! Ҳисоб ўзгариши мумкин эди. Ловренчичнинг зарбасини Нето аранг қайтарди.

86. Мезбонларнинг яна бир ажойиб ҳужуми муваффақиятсиз якунланди.

85. Харатин Френки де Йонгга нисбатан қўпол ўйнади ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

82. Гоооол! Усмон Дембеле рақиб жарима майдонга ёриб кирди ва тўпни орқароққа ташлаб берди. Тўпга биринчи бўлиб етиб келган Педри Денеш Дибус дарвозасини ишғол қилди. Маълумот учун, ушбу гол футболчи учун "Барселона" таркибидаги биринчиси ҳисобланади.

79. Франк Болининг навбатдаги зарбасини Клеман Лангле бартараф қилди.

77. "Ференцварош"да ўзгариш: Ботка ўрнига Георгий Ловренчич майдонга тушди.

76. Пьянич ўрнига Бускетс ўйинга туширилди.

75. Ўйиндаги ташаббус Венгриянинг 30 карра чемпиони томонга ўтиб кетди. Ҳозиргина майдонга тушган Франк Болининг зарбасига озгина аниқлик етишмади.

71. "Ференцварош"да ҳам ўзгариш: Сергей Ребров Зубков ва Нгуэнни ўйиндан олди. Уларнинг ўрнига Франк Боли ва Роберт Мак майдонга чиқарилди.

Куман Коутиньонинг ўрнига Араухони майдонга чиқарди.

70. Голллл! Харатин, 3:1!

69. "Барселона" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Пике майдондан четлатилди!

65. "Барселона" футболчиларининг майдондаги жойлашуви ўзгарган. Ўйин бошидан бери чап қанотда ўйнаётган Сержиньо Дест ўнгга ўтди, унинг ўрнида Хуниор Фирпо ҳаракат қиляпти.

"Ференцварош" таркибида ўйнаётган Чивич ва Лядуни ўрнига Хайстер ва Сомалиа майдонга  тушди.

62. Ўзгаришлар: Роберто ўрнига Фирпо, Фати ўрнига Педри, Тринкау ўрнига Дембеле майдонга тушди.

58. Леога нисбатан қоида бузилди. Месси ўзи учун қулай нуқтадан стандарт ишлади.

57. Сергей Ребров шогирдлари чап қанотдан қарши ҳужумга ўтишди. Бироқ, Зубковнинг жарима майдонига оширган узатмасига аниқлик етишмади.

52. Голлллл! Коутиньо ҳисобни 3:0 кўринишига олиб келди. Месси жарима майдони ичида рақибларини чалғитиб, тўпни Фатига оширди, Ансу тўпни бразилиялик ярим ҳимоячига ўтказиб юборди. Коутиньо бир уриниш билан дарвозабоннинг яқин бурчагини ишғол қилди.

49. Жарима майдончаси ичида турган Тринкаунинг зарбасига аниқлик етишмади.

46. Иккинчи бўлим старт олди! Тўпни ўйинга "Барселона" футболчилари киритиб берди.

Сандро Шерернинг ҳуштаги чалинди, танаффус!

45. Биринчи бўлимга ҳеч қанча вақт қўшиб берилмади.

44. Тринкауга нисбатан майдон марказига яқин нуқтада қоидани бузган Элдар Чивичга сариқ карточка кўрсатилди.

42. Гооооол! Ажойиб ҳужум, ўйинда ҳисоб ўзгарди. Френки де Йонг жарима майдончаси ичига юқорилатиб, қойилмақом тарзда ташлаб берган тўпни Ансу Фати бир уринишда даврозага киритиб қўйди - 2:0!

39. Нгуэн Зубковни яхши вазиятга чиқарди, аммо венгрияликлар ҳужумчисининг зарбасига куч ва аниқлик етишмади.

37. Ухх! Месси дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб, зарба берди. Тўп тўсинга тегиб қайтди, шундан кейин қанот ҳаками ўйиндан ташқари ҳулатни қайд этди. 

36. Хавфли вазият! Жарима майдончасига ёриб кирган Тринкау тўпни марказга ташлади. Ансу Фатининг зарбасидан кейин ҳисоб ўзгариши мумкин эди, аммо Денеш Дибус навбатдаги бор сэйв кўрсатди.

35. Робертога майдон ташқарисида ёрдам кўрсатиляпти. Каталонияликлар айни дақиқаларда майдонда бир киши кам бўлиб қолишган.

32. Учрашувни бошқариб бораётган Сандро Шерер Серхи Робертога нисбатан қўпол ўйнаган Лаидунига сариқ карточка кўрсатди.

30. Фати жарима майдони ташқарисидан зарба йўллади, аммо Ансу тепган тўп Дибусга қийинчилик туғдирмади.

27. Аргентиналик форварднинг ўзи 11 метрлик жарима зарбасини амалга оширди, гол - 1:0!

26. Жарима майдончаси ичига ёриб кирган Ковачевич қўполлик билан тўхтатиб қолди. Пенальти!

23. Месси тўпни Коутиньога етказиб берди. Бразилиялик хавбекнинг айланма зарбасига озгина аниқлик етишмади.

22. Чивич ўз жарима майдони яқинида Франсишку Тринкауга нисбатан қоидани бузди. "Барса"да стандарт. 

20. Венгерлардан хавфли ҳужум! Нето ожиз қолганди, бироқ, Исаэлнинг кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб ортга қайтди.

17. Яна бир голли вазият! Лео Мессининг зарбасини Дибус бартараф қилди, тўп Фатига бориб тушди. Ансуда зарба йўллаш учун журъат етишмади. У тўпни марказга узатди, ҳимоячилар яхши ўйнаб, ҳужумни бартараф қилишди.

11. "Ференцварош" қарши ҳужумни муваффақиятли якунлади, аммо Нгуэннинг голи ҳисобга олинмади -оффсайд! 

8. Коутиньо бурчакдан етказиб берган тўпга Лангле боши билан зарба берди. Тўп дарвоза тўсини устидан ошиб, майдонни тарк этди.

6. Месси жаримадан тўпни дарвозага тепди, кипер ўз ўрнида.  

5. Ансу Фати қўполлик билан тўхтатиб қолинди. "Ференцварош" жарима майдони яқинида жарима зарбаси белгиланди.

2. "Ференцварош" ҳужумчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолди.

1. Учрашув старт олди. Тўпни ўйинга меҳмонлар киритиб беришди, кетдик!

Чемпионлар Лигасининг "G" гуруҳи жамоалари ўртасидаги учрашув бошланишига саноқли дақиқалар қолди. Бугун "Барселона" ўз майдонида "Ференцварош" — Венгриянинг 30 карра чемпионини қабул қиляпти. Гуруҳ иштирокчилари ўртасидаги нариги учрашувда "Ювентус" "Динамо" (Киев)ни мағлуб қилди.


Рейтинг: +18   

Фикрлар

+19   
21 окт 01:53:03
Barleomessuares
5 ga 1 buldi nabijon uxla endi
+19   
21 окт 01:49:04
CHELSI VA ARSENAL
5-1 qaysdur xisobni eslatvoryapti :)
+16   
21 окт 02:01:04
Zohidjon aka
⚡️⚡️⚡️АЖОЙИБ ҒАЛАБА БИЛАН ДЎСТЛАР!
5:1 ХИСОБИДА ҒАЛАБА ҚОЗОНИШ БАРСАГА ЯРАШАДИ.
РАҚИБ ЖИДДИЙ ЭМАС ТЎҒРИ. ЛЕКИН РУҲИЯТ ВА ХОТИРЖАМЛИК УЧУН ЙИРИК ҲИСОБДАГИ ҒАЛАБА ЖУДА МУҲИМ ЭДИ.
+14   
21 окт 01:47:02
SURXON FAQAT G'ALABA
Умумий килиб айтганда, Барсада авлодлар алмашинуви ёмон кечмаяпти - Педри, Фати, Араухо, Пуч, Тринкау, Дест. Яна 1-2 мавсум ва биз яна Хави-Иньеста-Пуйол Даврини курамиз насиб булса
+13   
21 окт 02:03:26
Neftchi muxlisi✊✊✊
Bugun Barca yutti , Messi penaltidan uradimi yomi muximi g'alaba , bizga messini golidan ko'ra Barcani g'alabasi muxim !
+13   
21 окт 02:03:00
{|més que un club|}
Kimlargadir nimadir eslatvoradigan shot hob qoldi uzr
+12   
21 окт 01:06:25
{|més que un club|}
Nabijon Murotov. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
yig'loqilar bir o'zlaringni Ronalduni penaltidan urgan gollariga qilgan gaplarini eslalarin, e chichvordilarin yana. Nmedir shu Messini faqat sallar NAS qivotganga o'xwaysanlar, qayerga qarama QAYTAR DUNYO, obboooooo!! ,axaxaxaxaxax
Ronni penaltidan gol urgan payt penalti futbolni bir qismi
Aa messi urganda PEMESSI , PENALTESSI. aa shunaqami . Ronni nas qivotkan oziz masmikin chichvorishni siz boshlab beryapsiz shekili . Nima demadiz?? Ming hater bosezam erke bolib gapta turish kere yo uyoli yo buyoli bolib . Raz penalti tepish siz uchun togri ish (aybi yoq futbolni bir qismi ) bosa har ikkalasi uchun shu prinsipda turin ikkalasiniyam trollit qimen. Agar penalti siz uchun yomon ish ( tayyorga ayyor tekinxorlik) bosa shu prinsipda turib ikkalasiniyam trollit qilin. Misol uchun Menda shunaqa har ikkalasiga birdek penaltidan urdi boshqa qildi deb chaynalib otirmiman
+11   
21 окт 02:03:51
Ardus 2012
Bu Heyterlani Penaltiyam, sarlavhayam achishtiraverarkana
Messi Penalti tepkanda ayrimlani orqasiga tepganday bobdiku
+11   
21 окт 00:52:01
ArsBarca
Trincaoni oyinidan maza qilyatganlar bormi qaysidir jihatlari Messini yana qaysidir jihatlari Ronalduga tortadi
+10   
21 окт 02:05:14
Yoqubjon O'zbek
Mana sarlavha sanlaga. K...tin achishvotimi
+10   
21 окт 02:00:47
Zohidjon aka
⚡️⚡️⚡️АЖОЙИБ ҒАЛАБА БИЛАН ДЎСТЛАР!
+10   
21 окт 00:55:45
{|més que un club|}
Nabijon Murotov. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Messiglorlar : Ronalduda gol penaltidan, PENALDU, PENALDU, pidaraz!!!, Messi penaltidan : Messi-buyuklar buyugi. ))))))
Glorlarniyam gloriga boshqalarni glor deb ermelash yarashmasakan yigishtirin bunaqa gaplarri
+10   
21 окт 00:53:45
{|més que un club|}
Messi tepgan penaltilari darvozagamas buyodagi bitta ikkitasini ***iga kirib rosa og'riq beryaptikanu aaa . ancha sikilib yoge siqilib qolishibtiyu becharala. Hali peleni rekordiga 8 gol qoldi shu sakkiz goldan keyin nima deb yig'lashlarini korishni intizorlik bilan kutyapman.
+10   
21 окт 00:06:50
Davronbek Beshariq
Барселона клуби ва мухлисларига омад. Кайси бирини куришни хам билмайсан. Чунки хаммаси бир биридан кизикда. ОМАД КУЧЛИЛАРГА.
+9   
21 окт 02:04:07
{|més que un club|}
Kimlargadir nimadir eslatvoradigan shot bob qoldi uzr
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика