UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам 1:0 (матнли трансляция)  51 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  1 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  1 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  9 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  1 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  3 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  14 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  28 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  6

ЧЛ. Тальяфиконинг голи туфайли "Ливерпуль" "Аякс"ни мағлуб этди Янгиликлар

ЧЛ. Тальяфиконинг голи туфайли "Ливерпуль" "Аякс"ни мағлуб этди

Чемпионлар Лигаси "D" гуруҳидан ўрин олган 1-тур ўйинида асосий таркибда майдонга тушадиган футболчилар билан танишинг.

Аякс

Лига Чемпионов - группа D . 1-тур

22/10/2020, 00:00

1
:
0
Тугади

Ливерпуль

Николас Тальяфико - 35'

Стадион: Johan Cruijff Arena, 0 томошабин

Бош ҳакам: Феликс Брих

45'
90'
9'  Мохаммед Кудус (Куинси Промес)
74'  Дэви Классен (Юрген Эккеленкамп)
74'  Давид Нерес (Закария Лабьяд)
84'  Дэйли Блинд (Лассина Траоре)
84'  Перр Схюрс (Клас-Ян Хюнтелар)
90'  Куинси Промес
35'  Николас Тальяфико
38'  Джеймс Милнер
46'  Кертис Джонс (Джордан Хендерсон)
60'  Роберто Фирмино (Диогу Жота)
60'  Садио Мане (Такуми Минамино)
60'  Мохамед Салах (Джердан Шакири)
80'  Трент Александер-Арнолд
90'  Джеймс Милнер (Рис Уильямс)

"Аякс" – "Ливерпуль" 0:1

"Йохан Кройфф Арена"

Гол: 0:1 – 35, автогол Тальяфико.

"Аякс" – Онана, Мазрауи, Схюрс (Траоре, 84), Тальяфико, Блинд (Хунтелар, 84), Кудус (Промес, 9), Классен (Эккеленкамп, 74), Тадич, Гравенберх, Нерес (Лабьяд, 74), Мартинес.

"Ливерпуль" – Адриан, Гомес, Робертсон, Александер-Арнолд, Фабиньо, Милнер (Уильямс, 90), Вейналдум, Салах (Шакири, 60), Джонс (Хендерсон, 46), Мане (Минамино, 60), Фирмино (Диогу Жота, 60).

Огоҳлантиришлар: Милнер (38), Александер-Арнолд (80).



90+5. "Аякс" қўшиб берилган вақтнинг сўнгги дақиқасида ҳисобни тенглаштириш мумкин эди, аммо Адриан хатосидан кейин берилган зарба дарвоза устидан ўтиб кетди.

90. Минамина Шакирининг узатмасидан сўнг дарвозага зарба берди, аммо Онана ишончли ўйнаб, тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди.

84. Учрашув асосий вақти якунланишига 6 дақиқа қолганида Хунтелаар майдонга тушди.

80. Амстердамда ёмғир ёғмоқда ва айни дамга келиб дарвозага берилган зарбалар сони 10-10.

70. "Ливерпуль" ҳужум чизиғи янгиланганидан сўнг, инглизлар анча фаол бўлиб қолишди. Минамино дарвозага кучли зарба бериб, бурчак зарбаси ишлаб олди, аммо стандарт муваффақиятсиз амалга оширилди.

60. "Ливерпуль" сафида бирданига 3 футболчи алмаштирилди. Мане, Салоҳ ва Фирмино майдонни тарк этишди. Уларнинг ўрнига баҳсни Жота, Минамино ва Шакири давом эттиради.

58. "Аякс" тезкор қарши ҳужум амалга оширди ва у Промеснинг зарбаси ҳамда Адрианнинг сейви билан якунланди.

57. Бурчакдан узатилган тўпни Фабиньо дарвозага жойлашга яқин эди, аммо Онана тўпни уриб юборди.

52. "Аякс" иккинчи бўлимни анча фаол бошлади, бироқ уларга аниқлик етишмаяпти.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Ўзгариш: Жонс ўрнига Хендерсон майдонга тушди.

ТАНАФФУС

44. "Аякс" ҳисобни тенглаштиришига бир баҳя қолди, аммо Тадич тўпни Адриан устидан ташлаганидан сўнг Фабиньо тўпни чизиқ устидан қайтарди.

40. Робертсон амалга оширган қарши ҳужум муваффақиятли якунланмади. Салоҳ тўпни қабул қилди ва рақиб жарима майдони ичидан дарвозанинг узоқ бурчагини ишғол қилишга уринди, аммо тўп "Аякс" ҳимоячисига тегиб қайтди.

35. ГОООЛ! Аниқроғи автогол! Тўп ён чизиқдан ўйинга киритилди ва Мане осонлик билан бир рақибини алдаб ўтиб, дарвозага зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтаётган эди, аммо Тальяфико тўп йўлига оёғини қўйиб, ўз дарвозасини ишғол қилди.

33. ЗАРБААА! "Аякс" ҳисобни очиши мумкин эди, аммо Адриан яқин масофадан берилган зарбани қайтариб қолди.

32. Салоҳнинг дарвозага тескари туриб, товони билан берган паси Фирминогача етиб бормади. Мезбон жамоа ҳимоячиси бир амаллаб тўпни қайтарди.

30. Робертсон қанотдан тўпни рақиб жарима майдончаси марказига ташлади, бироқ "Аякс" посбони тўпни эгаллаб олди.

27. Садио Мане бошлаган ҳужум ёш Жонснинг Блиндга ишлатган қўполлиги билан якун топди. Ўйин бироз зерикарли кечмоқда.

20. "Аякс" футболчисидан ажойиб зарба. Тўп дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди, бироқ Юрген Клопп ушбу ҳужумдан жуда ғазабланди ва шогирдларига бир нималар дея бақирди.

9. Кудус майдонга қайта олмайди. Унинг ўрнига Квинси Промес майдонга тушди.

6. "Аякс" сафида Кудус жароҳат олган кўринади. Клуб шифокорлари унга тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.

2. Адриан ва Жо Гомес бир-бирини яхши тушуна олмагани туфайли "Аякс" гол уриш учун қулай вазиятга эга бўлиши мумкин эди, аммо тўп аутга чиқиб кетди.

1. Учрашув бошланди. "Аякс" ўзининг анъанавий оқ-қизил, "Ливерпуль" эса қора рангли формаларда ҳаракат қилишмоқда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика