Дзадза: "Ўйиним менга ёқмади"

29 мар 2015, 22:20
Италия терма жамоаси ҳужумчиси Симоне Дзадза ўзининг Евро-2016 саралаш босқичи доирасидаги Болгарияга қарши ўйиндаги ҳаракатларидан қониқмади.

Менга ўз ўйиним ёқмади. Ҳаракатларимдан қониқмадим. Учрашувни яхши бошлагандик, бироқ Болгария кейинчалик дарвозамизга икки бор йўл топа олди. Биз ўзимизга-ўзимиз масалани қийинлаштириб қўйдик. Эдернинг чиройли голи туфайли мағлубиятдан қутилиб қолдик. Сўнгги пайтларда гол ура олмаяпман. Бу албатта мени қониқмаяпти. Тезроқ ўз спорт формамни топиб олишим керак.


Манба: soccer.ru