UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  241 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  3 19:54Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 2:3 (матнли трансляция)  27 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  9 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  6 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  1 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  36 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  10 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  6 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  7

Дюков ОФК Конгрессида РФИнинг ОФКга ўтиш масаласини муҳокама қилди Янгиликлар

Дюков ОФК Конгрессида РФИнинг ОФКга ўтиш масаласини муҳокама қилди

Хабарингиз бор, 1 февраль куни Манамада (Баҳрайн) ОФК 33-Конгресси бўлиб ўтди.

Матч ТВ телеканалига маълум бўлишича, Россия Футбол Иттифоқи (РФИ) президенти Александр Дюков ташкилот раҳбариятининг таклифига биноан Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) Конгрессида иштирок этиб, футбол ассоциациялари вакиллари билан Россиянинг ОФКга аъзо бўлиши билан боғлиқ масалани муҳокама қилган. 

2022 йил февраль ойи охирида ФИФА ва УEФА Россия жамоалари ва клубларини халқаро турнирларда иштирок этишини тақиқлади. РФИ УEФАдан ОФКга ўтиш имкониятини кўриб чиқди, аммо декабрь охирида 2023 йилда УEФА ва ФИФА билан Россия футболи истиқболларини батафсилроқ муҳокама қиладиган ишчи гуруҳ тузилиши маълум бўлди.

Январь ойида Швейцарияда УEФА ва РФИ ўртасида учрашув ўтказилди. Унда РФИ томонидан ташкилот бош котиби Максим Митрофанов ҳамда РФИ вице-президенти ва Россия Премьер-лигаси (РПЛ) раҳбари Александр Алаев иштирок этди. Дюков УEФА Ижроия қўмитасига ҳам ташриф буюрди.



Матч ТВ телеканалининг бир қанча манбалари Дюков ОФК Конгрессига ташкилот раҳбариятининг таклифига биноан борганини айтди. Баҳрайнга РФИ президенти билан бирга Митрофанов ва Санкт-Петербургда 2018 йилги Жаҳон чемпионати ва 2020 йилги Европа чемпионати ташкилий қўмиталари бош директори Алексей Сорокин борди. РФИ раҳбари биринчи қаторда ФИФА президенти Жанни Инфантино билан бирга ўтирди. Митрофанов ва Сорокин эса улардан унча узоқ бўлмаган жойда ўтирган эди.

Россия делегацияси Осиё футбол ассоциациялари раҳбарлари билан РФИнинг ОФКга эҳтимолий ўтиши масаласини кўриб чиқди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика