

Бразилиялик футболчи "Байер"га қарши ўйинда 3:0 ҳисобида ютаётиб, "камалак" финтини ижро этди, бу ҳаракат эса Роббенга ёқмади. Арьен бу финтни рақибни устидан кулиш деб атади ва Костага ушбу ҳаракатни такрорламасликни маслаҳат берди.
"Роббен билан суҳбатимиз ҳақида кўп гапиришди. У менга немис футболида бундай финтларни ишлатмасликни маслаҳат берди. Аммо агар менда имкон бўлса, бу ҳаракатни яна такрорлайман. Бу ўйиннинг ва Бразилия футболининг бир қисми" - дейди Коста.
TAS-IX эмас



