UZ

Сўнгги янгиликлар

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

"Дубль" давом этади, буниси янада уятлироқ мавзу! Янгиликлар

"Дубль" давом этади, буниси янада уятлироқ мавзу!

Мусобақалар ўтказавериб, қайси вилоятда, қандай ёш истеъдодли ўйинчилар борлиги биламан.

 Ҳозир бир мураббийга ўзим билган болалардан бири ҳақида билиш учун қўнғироқ қилдим.


Афсуски, жавобдан ҳайратландим. - Базада ўринбосарларга шароит йўқлиги туфайли, тумандан келиб кетишга қийналяпти, пули йўқ!


Ўзбек футболининг фожиаси мана қаерда. Болалар футболи минг ривожланиб кетмайдими. 16-18 ёш оралиғида тўп тепиши керак бўлган ўринбосарлар лигасига бўлган муносабат шундай тарзда бўлса, унда биз ҳеч нимага эришмаймиз. Бугунги мавзу шу ҳақда.


Ўтган йили самарқандлик оталар билан анча гаплашиб қолдим. 15-16 ёшгача боламизга тегинмаймиз. Лекин ундан кейин оилага қарашиши керак. Ё ўқиш танлайди, ё бозор, ё Россия. Аламли гаплар. Нима учун бизни истеъдодли футболчиларимиз имкон олмай Россияга ишлагани кетиши керак? Россияда иш осон эканми? Икки хонали квартирани 15-16 киши олиб, навбати билан ётиб туради. Бу болалар 16 ёшгача меҳнат қилди. Бу орада клуб бир сўм уларга харажат қилмайди, ҳеч бўлмаса кейинги икки йилига ҳомийлик қил, шу бола Россияга қурилишга эмас, клубга, миллионлар ишлагани кетади.


Ўринбосарлар лигасига болалар 16-17 ёшдан саралаб олинади. Оз бўлса-да маош тайинлаш керак. 16 ёшда ҳам бола ота - онасидан тўпга пул, майдонга пул, сафарга пул деб тураверса, «эййй, йиғиштир шу футболини, сен уйга пул топиб келасанми ёки фақат олиб чиқиб кетасанми», - деб гап эшитиб олади. Бундайлар жуда кўп. Жуда кўп ўйинчилар онамни боқай, отамни боқай, касал момомга қарай деб футболни ташлаб юборяпти. Буларнинг ҳаммасига Суперлига клубларининг мутасаддилари айбдор. Улар ичида бор йўғи 4та клубни тилга олмаймиз. Қолган ҳаммаси ўз ҳудудининг футболи учун ажратилаётган миллиардларни кўкка совуриш билан банд. Энг аламлиси клублар, ўша «дублда» ўзига тегишли ҳаққини ололмаётган маҳаллий халқнинг оила аъзолари-ю, қўни қўшниларининг солиқларидан тушадиган пуллар эвазига молиялаштирилади. Шундай экан, ўзингиз тер тўкиб топмаётган пулингизни, нима учун ўз эгасига бермайсиз? Давлатов ва Бабаяндан қачон иш ўрганасиз. Бабаян сўнгги 10 йилда 3та катта трансферни амалга оширди, Аҳмедов, Шомуродов ва Ўрунов. Энди савол, у яхши яшамай, ким яхши яшасин? Шу ишни Сиз қила олмайсизми? Осон-ку, бу! 2та ёш ўйинчини оласиз, ўринбосарларга қўясиз, 18-19 ёшда асосий таркибга қўйиб, кейин сотасиз. Нимаси қийин бу? Ҳатто 40 кунлик жўжаларни катта қилиш бундан қийин, биттасига касал тушса, ҳаммаси қирилиб кетади. Сизни қўлингизга юзлаб футболчилар бор.


Кечаги мақоладан кейин бир клуб мураббийи телефон қилди. «Илтимос, кейингисида қўшиб кетинг, ўринбосарларга ҳеч бўлмаса 1-1.5 млн сўм маош қилиб беришсин, ота - онасига иссиқ нон олиб кирсин шу болалар. Бўлмасам футболни ташлаб юборишяпти», - уят Сизларга!


Энг қизиғи ўзбекистонлик футболчи доим талаб доирасида бўлган. Зўр бўлса Россия, Хитой, БАА ва Қатарга, бундайроқ бўлса Осиёнинг ўртамиёна чемпионатларига йўл олади. 5 миллиондан йилига 500 000 АҚШ долларигача ишлаш мумкин. Клубда «питания»да ўғрилик қиладиган, болалар футболидан тежайдиганлар, ақлни ишлатсалар, шу пулларни 10% ўзларининг ҳалол пуллари бўлади. Ҳозир агент деган нарса ривожланиб кетди. 2-3 йил нотўғри йўл билан топган пулингни, тўғри ишласанг 2-3 ойда ҳалоллаб топасан. Қачон шу нарсани тушуниб етамиз? Шунинг учун Суперлига клубларига раҳбарларни сайлов орқали тайинлаш керак. Футбол бу бизнеску, қачон англайсизлар буни. Бизнес деганда, легионер олиб келиб унинг маошини «откат» қилишмас. Бизнес, бу сафарга чиққанда 200 000 сўмлик меҳмонхона харажатини 300 000 сўм қилиб ёзишмас. Бизнес, бу 4та болалар футболига яхши мураббий олиш мумкин бўлган пайт ўша маошни жиянингизга бериш дегани эмас.

Келинг, энди ҳар бир клуб ўз бюджетидан 3 млрд сўмни келажак авлод учун сарф қилса, у қандай бўлади?


Тўғри овқатланиш: 500 000 000 сўм.

20 нафар истеъдодни маоши учун: 537 000 000 сўм (12 ойга, ҳар бир бола учун 2 млндан маош).

Витаминизация: 100 000 сўм.

Мураббийлар штаби: 360 000 000 сўм (солиқлари билан ойига 10 млн сўмдан).

Инвентарлар: 100 000 000 сўм.

Экипировка: 40 000 000 сўм (Откат қилинмаса 2 млн сўмга маҳаллий энг яхши сифатда кийинса бўлади).

U-18 таркиби учун: 300 000 000 сўм (мураббийлар маоши ва ивентарлар).

U-10 - U-17 таркиблари учун: 300 000 000 сўм (мураббийлар маоши ва ивентарлар).

2.237 млрд сўм бўлади. Қолган ҳаражатлар мусобақа ўтказиш ва йўл кираларга ишлатилинади. Агар 2та Исузудан олиб қўйилса, кейинги йиллар учун харажат тежалади.

Бу бор йўғи 300 000 АҚШ доллари бўляпти. Остон Ўрунов шартномаси тугаётганлиги туфайли «УФА» 200 000 $га, Жалолиддиновда ҳам шундай бўлди. Асл нархи 1 млн эканлигини кўрдик. Шомуродов билан ҳам шундай ҳолат. Ҳамма ўйинчиларни шартномаси тугаётганидан фойдаланиб қолишди. Энди ўзингиз ўйланг, шартномани чиройли қилиб қўйсангиз, мана шу миллионлар ўртада агентлар қўлида эмас, айнан Сизнинг клубингиз бюджетига келиб тушади. 20 нафар боладан ҳеч йўғи биттасини юлдуз қилиб сотсангиз, қолган 19 кишидан ҳеч йўғи 5 нафари Ўзбекистон савиясида ўзингизда ўйнайди. Ўзингизда ўйнаган футболчи ҳеч қачон 500 млнлаб кўтарма пулини сўрамайди, ҳеч қачон 50 млн сўм маош сўрамайди ва энг муҳими клубда пул қолмаса ўйинни сотмайди! Чунки ор номус, маҳалла-кўй, ота ва онаси учун ўйнайди.


Буни йўли битта - Клубларда раҳбарларни сайлов йўли билан тайинлаш.


Омон бўлинг!

Муаллиф : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +54   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика