UZ

Сўнгги янгиликлар

12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  8 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  6 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  14 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4

"Драган Черан Ўзбекистон терма жамоасига керакми?" (сўровнома якунлари) Янгиликлар

"Драган Черан Ўзбекистон терма жамоасига керакми?" (сўровнома якунлари)

Шу йилнинг июль ойида Драган Чераннинг Ўзбекистондаги фаолиятига 5 йил тўлади.

Маълумки, ФИФА қоидаларига кўра, бир футболчи бошқа мамлакатда камида 5 йил ўйнаб, кейинчалик шу юрт фуқаролигини олса, миллий терма жамоада ўйнаши мумкин. 

Шу боис Телеграм каналимизга "Пахтакор" етакчиси Драган Черан билан боғлиқ сўровнома қўйгандик. Маълумки, ўтган йил россиялик ҳимоячи Игорь Голбан Ўзбекистон терма жамоасида ўйнашга муваффақ бўлди. Балки бу мавсум Черанга ҳам шу насиб этар. 

Сўровда қатнашганларнинг 66 фоизи "Черан Ўзбекистон терма жамоасига керакми?" деган саволга "Ҳа" деб жавоб беришган. 29 фоиз ўқувчи "Йўқ" вариантини танлаган ҳамда 5 фоиз мухлислар "Билмадим" деган фикрга келган.

Драган Черан шубҳасиз иқтидорли футболчи ҳамда сермаҳсул тўпурар. Мана кетма-кет иккинчи йилдирки Черан Ўзбекистон Суперлигаси тўпурари бўлди. Лекин гап миллий жамоа ҳақида борар экан, барибир етти ўлчаб бир кесишга тўғри келади. Ва бу ерда бош мураббийнинг ҳам фикри муҳим ўрин тутади.

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика