Драган Черан: "Биз таслим бўлмаймиз"

Mirjalol Normatov
29 ноя 2023
ОЧЛнинг 5-турида "Ал Айн" майдонидаги ғалабадан кейин "Пахтакор" сардори Драган Черан фикрларини билдирди.

- Оғир ўйин бўлди, 7 очко тўпладик ва имкониятларни сақлаб қолдик. Яна бир ўйин қолди. Балки барчаси яхши бўлиб, 10 очко билан гуруҳдан чиқармиз. Бор кучимизни берамиз, бунинг учун имкониятларимиз етарли.

- "Ал Айн" икки кун олдин "Ал Шабаб"га қарши ўйнаганди. Балки уларга чарчоқ ҳам сабабчи бўлгандир?

- Албатта, чарчоқ ҳам сабаб бўлган. Шунингдек, улар ротация ҳам қилишди, бир қанча асосий футболчилари майдонга тушишмади. Бу ҳам бизга ёрдам берди.

- "Ал Айн" голидан кейин жамоа таслим бўлмади.

- Йўқ, таслим бўлмаймиз. Буни биз кутгандик, "Ал Айн" кучли жамоа, ҳа, ўтказиб юбордик, лекин ўйнаш керак. Кўпроқ гол уришимиз ва ютишимиз керак.

- "Пахтакор" учун мавсум деярли тугади. Драган Черанни келаси йили ҳам "Пахтакор"да кўрамизми?

- Ҳозирча ҳеч нима дея олмайман. Барчасини вақт кўрсатади. Олдимизда иккита ўйин бор. Қолишга хоҳиш борми? Албатта, бор.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia