UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  1 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:55Суперлига. "Динамо" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  8 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  5 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  6 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  14 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  14 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1

Достонбек Турсунов: "Пусан"даги ўйинларим орқали терма жамоага қайтишни истайман" Янгиликлар

Достонбек Турсунов: "Пусан"даги ўйинларим орқали терма жамоага қайтишни истайман"

Ўтган йил Япониянинг "Ренофа Ямагучи" клубида тўп тепган ўзбекистонлик ҳимоячи Достонбек Турсунов 2020 йилни Жанубий Корея олий лигасида бошлайди.

Ўзбекистон терма жамоасига номзод ҳимоячи Кореянинг "Пусан ИПарк" клуби билан шартнома тузди. Биз янги мавсумдан олдин Турсунов билан бир қатор мавзуларда суҳбатлашдик.

"ПУСАН И'ПАРК" КЛУБИГА ЎТИШ
Жанубий Кореянинг "Пусан" клубидагилар менинг ўйинларимни олдиндан кузатиб юришган экан. Агентим орқали "Ренофа Ямагучи" клубига расмий таклиф билан чиқишди. Япония клуби билан яна бир йиллик шартномам борлиги учун "Пусан" менинг трансферим учун маълум миқдорда пул тўлади ва сотиб олди. "Ренофа" менининг трансферим учун айнан қанча миқдорда пул олганини тўғриси билмайман.

Бир йил олдин Япония клубига кўчиб ўтишдан олдин Фозил ака Мусаевдан маслаҳат олгандим. Бу сафар ҳам Фозил ака билан гаплашдим. Бундан ташқари Кореяда ўйнаётган Рустам Ашурматов ва Икром Алибоев билан ҳам маслаҳатлашдим. Дўстларим Одил Ҳамробеков, Жавоҳир Сидиқов ҳамда Азиз Ғаниев билан суҳбатлашиб якуний қарорга келдим.

Клуб тарихини ўрганиб чиқдим. "Пусан" К-лигада тўрт марта чемпион бўлган экан. Сўнгги бор 1997 йилда бу ҳолат кузатилган. 2005 йилда жамоа Осиё чемпионлар лигасининг ярим финалига қадар етиб борган. Айнан 2005 йилдан кейин жамоа натижаларида пасайиш бўлган экан. Натижада 2015 йилда "Пусан" қуйи дивизионга тушиб кетган. К2 лигада 4 мавсум ўтказган жамоа яна элитага қайтди. 2020 йилги мавсумда клуб имкон қадар яхши ўринлардан бирини эгаллашга ҳаракат қилади. "Пусан"да 5-рақам бўш экан, мен айнан шу рақамни танладим.

Клуб менга барча шароитларни яратиб берди. Алоҳида уй ва машина берилди.



"РЕНОФА ЯМАГУЧИ" ҲАҚИДА
"Ренофа Ямагучи"да катта тажриба орттирдим. Легионер сифатида илк бор айнан шу жамоада ўйнадим. Клуб мухлислари ҳар бир ўйинда бизни қўллаб-қувватлаб туришди. Клуб инфратузилмаси ҳам ажойиб эди. "Ренофа" сафида 17та ўйинда майдонга тушдим. Орада бир неча бор терма жамоага чақирув олдим ҳамда ватанимиз жамоаси сафида тўп тепдим. 2019 йилдаги фаолиятимдан мамнунман, 2020 йил ундан ҳам яхши бўлишига умид қиламан. Қисқа қилиб айтганда "Ренофа Ямагучи"ни фақат яхши хотиралар билан эслайман. Япония чемпионати жуда ҳам кучли экан. Биринчи лигаси бўлса ҳам қизиқарли ўйинлар кўп бўлди. Қайсидир жамоа биринчи таймда 0:3 ҳисобида ютқазиб туриб иккинчи таймда 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб кетиши ҳеч гап эмас.

ЯНГИ МАВСУМ ОЛДИДАН
Таиландда 15 кунлик йиғин ўтказдик. У ерда "Пусан" учун ажойиб шароитлар яратилган экан. Мазкур йиғин доирасида Индонезия терма жамоаси ва Япониянинг "Саппоро" клуби билан ўртоқлик ўйинлари ўтказдик. Индонезияни 5:1 ҳисобида мағлуб этдик, ушбу баҳсда гол уришга эришдим. "Саппоро" билан баҳсда эса 4:5 ҳисоби қайд этилди.

К-лигада янги мавсум 29 февраль куни старт олади. Биз 1-тур ўйинини 1 март куни ўтказамиз. "Поханг Стилерс"га қарши сафарда ўйнаймиз. Ҳозир мана шу ўйинга тайёргарлик қизғин кетмоқда.

"Пусан"да ўтган мавсум ўйнаган уч нафар легионер Диего Маурисио (Бразилия), Александр Сусняр (Австралия) ва Сома Новотни (Венгрия) тарк этди. Фақат бразилиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Ромуло клубда қолди. Мен билан бирга жамоага яна бир бразилиялик ҳужумчи келди - Густаво Винтечинко. Балки мавсум бошлангунига қадар яна бир легионер келар, сабаби бу ерда лимит 3+1 кўриншида.

Бош мураббий Чо Дэк Жэ ўтган мавсумда "Пусан"ни қуйи лигадан К-лигага олиб чиқди. Шунинг ўзи ҳам унинг қандай мураббий эканини кўрсатиб турибди. Бош мураббий жуда ҳам қаттиққўл экан. Бу эса профессионал футболчи сифатида менга манзур бўлди.


К-ЛИГАДАГИ ЎЗБЕК ДЕРБИЛАРИ ҲАҚИДА

2020 йилда Жанубий Корея К-лигаси ўзбек фубол мухлислари учун ҳам қизиқ бўлиши турган гап. Сабаби мендан ташқари Икром Алибоев ("Сеул"), Рустам Ашурматов ("Гвангжу") ва Жамшид Искандеров ("Сеонгнам") каби ўзбекистонлик футболчилар тўп тепишади. Деярли ҳар турда ўзбек дербиси кузатилиши мумкин. Тақвимга қарайдиган бўлсак 2-турда Рустам Ашурматов ўйнаётган "Гвангжу" клуби меҳмонга келади. 5-турда Жамшид Искандеров ва "Сеонгнам" билан ўз майдонимизда ўйнаймиз. 8-турда эса Икром Алибоев фаолият олиб бораётган "Сеул" меҳмони бўламиз. Хуллас барчамизни қизиқарли мавсум кутиб турибди.

МИЛЛИЙ ТЕРМА ЖАМОАГА ҚАЙТИШ
Тўғри сентябрь ойидан буён терма жамоага чақирув олмай қўйдим. Лекин худо хоҳласа миллий терма жамоага албатта қайтаман. Сабаби ҳар бир футболчи терма жамоада ўйнашни орзу қилади, шу жумладан мен ҳам. "Пусан"да яхши ўйинларимни намойиш этсам мураббийлар менга ҳам эътибор қилишади деб ўйлайман. Шундай экан меҳнат қилишда давом этаман ва кейинги йиғинларга чақирув олиш учун астойдил ҳаракат қиламан. Энг катта орзуларимдан бири терма жамоа билан бирга Жаҳон чемпионатига чиқиш.



Нарзулла суҳбатлашди

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика