Достонбек Ҳамдамов: "Австралия билан ўйинда "қарзимиз"ни узамиз"

Narzulla Saydullayev
17 янв 2019, 23:35
Осиё Кубоги 3-туридан ўрин олган Япония - Ўзбекистон (2:1) учрашувидан сўнг Достонбек Ҳамдамов ўз фикрларини билдирди.

"Аввало мухлислардан узр сўрайман. Натижа улар кутгандек бўлмади. Бироқ яхши ўйин намойиш этдик деб ўйлайман. Навбатдаги Австралия билан ўйинда мухлислардан бугунги қарзимизни узамиз деб умид қиламан.

Гол ўтказиб юборган вазиятда концентрацияни йўқотдик. Ўйин тенг бўлди.

Мушакларим бироз тортиб қолгани учун ўзим алмаштиришларини сўрадим. Ҳозир барчаси жойида. Кейинги баҳсга тайёр бўламан", - дейди Ҳамдамов.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia