Достон Турсунов Осиё чемпионатига боради

30 сен 2014, 21:26
9 октябрь куни Мьянма мамлакатида старт оладиган U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг таркиби аниқ бўлди.

Қувонарлиси унда “Нефтчи” аъзоси Достон Турсунов ҳам ўрин олган. Аввал хабар берганимиздек, иқтидорли ҳимоячиимиз U-19 ёшлар терма жамоасининг шу кунгача ўтказган барча йиғинларида иштирок этиб келаётганди. Энди Турсунов фаолиятидаги илк йирик мусобақага тайёргарлик кўрмоқда. Бўлажак турнирда вакилларимизга омад тилаб қоламиз! 


Манба: fcneftchi.uz