Достон Ҳамдамов жароҳат олди

Sherzod Nurmatov
26 янв 2023
"Пахтакор" ярим ҳимоячиси сафдан чиқди.

Маълумотларга қараганда, "шерлар" етакчиларидан бири Достон Ҳамдамов чов қисмидан жароҳат олгани туфайли кечаги машғулотларни охиригача етказа олмаган.

Маълумот ўрнида, "Пахтакор" айни дамда Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғин ўтказмоқда. Жамоа куни кеча Лихтенштейннинг "Вадуц" клубига қарши назорат учрашувида қатнашиб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Биз сайтимиз ходимлари ва ўқувчилари номидан Ҳамдамовга соғлиқ тилаймиз ва тезроқ сафга қайтишини ният қиламиз.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia