UZ

Сўнгги янгиликлар

00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  0 00:00Европа лигаси. "Милан", "Ливерпуль" ва "Байер" иштирокидаги ўйинлар бошланди (онлайн ҳисоб)  1 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан сўнг ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   1 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  15 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  8 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  4 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0 20:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Кувайтга қарши ўйинга тайёргарликни бошлади  2 20:25Ковачичнинг пенальтидан тепган зарбаси йўналишини топишда Лунинга жамоадоши ёрдам берди  4

“Дўстлик” терма жамоалар марказида қурилиш ишлари давом этмоқда Янгиликлар

“Дўстлик” терма жамоалар марказида қурилиш ишлари давом этмоқда

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Тошкент вилоятида қурилиш ва реконструкция ишлари олиб борилаётган “Дўстлик” терма жамоалар марказига ташриф буюрди.

Даставвал мазкур марказдан ўрин олган объектлар, жумладан, машғулот майдончаси ва стадион лойиҳасининг техник-ташкилий жараёнлари билан танишилди. Объектдан ўрин оладиган 2 та гибрид ва 2 та сунъий қопламали футбол майдонларини халқаро стандартлар асосида сифатли бунёд этиш, уларнинг дринаж тизимларини тўғри созлаш, келгусида чимларни сақлаш ва парваришлар учун керакли қурилмаларни ташкил этиш юзасидан топшириқ берилди.

Шунингдек, терма жамоалар футбол марказининг тиббий-тикланиш, ётоқхона ва ошхонасини замонавий ускуналар билан жиҳозлаш юзасидан фикр алмашилди. Шаҳарчада кутубхона, ресторан ҳамда яшил ҳудуд ташкил этиш лойиҳаси ўрганилиб, инфратузилмадан ўрин олган кейинги режалари муҳокама қилинди.




Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика