UZ

Сўнгги янгиликлар

13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  0 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  1 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  10 12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  4 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0 11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  8 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  6 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  5 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  8 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  9 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  3 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  14 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  8

“Дўстлик” терма жамоалар марказида қурилиш ишлари давом этмоқда Янгиликлар

“Дўстлик” терма жамоалар марказида қурилиш ишлари давом этмоқда

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Тошкент вилоятида қурилиш ва реконструкция ишлари олиб борилаётган “Дўстлик” терма жамоалар марказига ташриф буюрди.

Даставвал мазкур марказдан ўрин олган объектлар, жумладан, машғулот майдончаси ва стадион лойиҳасининг техник-ташкилий жараёнлари билан танишилди. Объектдан ўрин оладиган 2 та гибрид ва 2 та сунъий қопламали футбол майдонларини халқаро стандартлар асосида сифатли бунёд этиш, уларнинг дринаж тизимларини тўғри созлаш, келгусида чимларни сақлаш ва парваришлар учун керакли қурилмаларни ташкил этиш юзасидан топшириқ берилди.

Шунингдек, терма жамоалар футбол марказининг тиббий-тикланиш, ётоқхона ва ошхонасини замонавий ускуналар билан жиҳозлаш юзасидан фикр алмашилди. Шаҳарчада кутубхона, ресторан ҳамда яшил ҳудуд ташкил этиш лойиҳаси ўрганилиб, инфратузилмадан ўрин олган кейинги режалари муҳокама қилинди.




Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика