Дортмундда топилган хат муаллифи портлаш учун жавобгарликни бўйнига олди

Aslanov Jasurbek
12 апр 2017, 10:12
Дортмундда маҳаллий "Боруссия" клубининг автобуси ёнида содир бўлган уч портлаш жойида топилган хат муаллифи ушбу ҳужум учун жавобгарликни ўз бўйнига олди.

Олдинроқ мутахассислар топилган хатни ўрганиб чиқишаётгани ҳақида эълон қилинган эди. Полициянинг тахминига кўра, портлашлар атайин автобусга қилинган ҳужум, чунки, ҳозирги маълумотларга кўра, ҳужум чоғида жиддий портловчи моддалардан фойдаланилган.

"Монако"га қарши Чемпионлар лигаси 1/4 финал илк учрашувига йўл олиши керак бўлган "Боруссия" автобуси олдида 3 та портлаш содир бўлди. Ушбу жамоалар ўртасидаги баҳс 12 апрелга қолдирилди. Ўйин Тошкент вақти билан 21:45да бошланади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AP

Сўнгги янгиликлар

Барча ›