
Жамоа аъзолари Қаршига етиб келишгач, легионернинг бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
– Учрашувга кўтарнинки кайфиятда ва одатдагидек тарзда тайёргарлик кўрмоқдамиз. Ғузордан уч очко билан қайтишга ҳаракат қилиб кўрамиз. Айни пайтда биз учун ғалаба жуда муҳим. Узоқ йўл ўз сўзини айтди. Шу сабабли, мураббийларимиз бизга дам олиш имкониятини беришди. Бир сўз билан айтганда майдонга ғалаба қозониш учун тушишга тайёрмиз. Олдимизга бу учрашувда ғалаба қозониш вазифаси қўйилган, Ушбу рақибдан очко олиш мумкин. Фақатгина олдинги муваффақиятсизликларни унутган ҳолда фикрни жамлай олиш муҳим. Олдимизга қўйилган вазифани уддалай оламиз деб ўйлайман", - дейди Сангаджиев.
"Навбаҳор" матбуот хизмати