UZ

Сўнгги янгиликлар

15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:44ПРО-Лига. Турнинг марказий учрашуви асосий таркиблари маълум  2 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  1 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  0 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  4 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  3 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  15

Дониёр Абдуманнопов: "Андижон" футболчилари оч қолди? Бу гапнинг ўзи кулгули" Янгиликлар

Дониёр Абдуманнопов: "Андижон" футболчилари оч қолди? Бу гапнинг ўзи кулгули"

Ёрқин Назаров мураббийлигидаги "Андижон" жамоаси кеча Қирғизистоннинг "Каганат" жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Ушбу учрашувдан сўнг жамоанинг етакчиларидан бири Дониёр Абдуманноповни суҳбатга чорладик. 

-  Суперлиганинг аксарият жамоаларининг ҳозирги ҳолати мавсум бошидаги ҳаракатларига, мақсадларга мос эмасдек кўринмоқда. Хусусан "Андижон"да ҳам...  

- Мақсадни катта қўйган яхши. "Андижон" ҳам ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган. Лекин натижага келганда нимадир етишмаяпти. Вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қиламиз. Кетма-кет ижобий натижалар қайд этсак, кайфият ва руҳият ўз-ўзидан ўзгаради. 

- Клубдаги ташкилий ишлар қандай? Эшитишимизга қараганда жамоа сафар ўйинларида меҳмонхона билан боғлиқ муаммоларга учраган, ҳаттоки оч қолиб кетган. Балки Суперлигадаги қониқарсиз иштирок сабаб шундай гап-сўзлар тарқалаётгандир...

- Кўрсаткичларимиз яхши бўлмагандан кейин бундай миш-мишлар тарқалиши табиий. Сизни ишонтириб айтаманки, "Андижон"да маош ва ташкилотчилик борасида муаммо йўқ. Ҳаммаси жойида, маошлар вақтида берилмоқда. Оч қолиб кетди, деган гаплар озгина кулгули. "Андижон" профессионал клуб ҳисобланади. 

- Бир ойлик танаффус давомида футболчилар бир жамоа сифатида қанчалик жипслашди? Сўнгги тўртта турда бошқача "Андижон"ни кўрамизми?

- Жамоамизда ички муҳит яхши. Танаффусдан фойдаланиб жисмоний ва руҳий жиҳатдан анча ўзимизга келиб олдик. Натижага эриша оладиган жамоа сифатида кучли бўлиб қайтамиз.

- Қишда Қатар ва Беларусь чемпионатларидан таклифлар бўлганди. Мазкур масалага давралар оралиғида яна қайтасизми?

-  Ҳозирда бор эътиборим "Андижон"га қаратилган, машғулотларда астойдил ишламоқдаман. Легионерга айланишим масаласини клуб ҳал қилади. Амалдаги шартномам йил охиригача мўлжалланган. 

- Европа чемпионатида кимга мухлислик қиляпсиз?

- Ҳар тўрт йилликнинг нуфузли турнирини кузатиб бораман. Европа чемпионати Жаҳон чемпионатидан кейин иккинчи ўринда туради. Бундай мусобақани кўрмасдан илож йўқ. Белгия терма жамоаси иштирокидаги учрашувларни кўраман. Роберто Мартинес шогирдлари яхши старт олишди. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика