UZ

Сўнгги янгиликлар

16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  0 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  0 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  3 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  3 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  2 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  4 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  11 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  25 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  2 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  4 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  10 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  14 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  8

Доҳада "Пахтакор" вакили "Aspire" мутахассиси билан учрашди Янгиликлар

Доҳада "Пахтакор" вакили "Aspire" мутахассиси билан учрашди

Хабарингиз бор, кеча "Пахтакор" жамоаси ОЧЛ доирасидаги "Ал Садд"га қарши ўйин ўтказиш учун Қатарнинг Доҳа шаҳрига етиб келганди.

Бугун ОЧЛ 4-тур доирасидаги "Ал Садд" - "Пахтакор" учрашуви олдидан ўйинолди расмий тадбирлар ўтказилади.

Доҳа вақти билан соат 11:00да  "Пахтакор" ва "Aspire" вакили, Қатардаги барча футбол майдонларига жавобгар мутахассис ўртасида учрашув ташкил этилди. Мазкур учрашувни ташкил этишда "Пахтакор"га Қатарда фаолият кўрсатаётган ўзбекистонлик тажрибали футбол мутахассиси Алишер Никимбаев кўмаклашди.

Унда "Пахтакор" клуби томонидан Доҳага олиб келинган жамоа майдонлари сифатига жавобгар бўлган мутахассис Денис Ан иштирок этди. "Ал Садд" жамоасининг "Жассим Бин Ҳамад" номли стадионида ўтган учрашув давомида Денис Ан "Aspire Sports Turf" футбол майдонлари бўйича етакчи маслаҳатчи мутахассиси Родней Райнер билан тажриба алмашди. Майдон ҳолатларини қай тариқа идеал сифатда ушлаб туриш, уни қайси шароитларда қандай парваришлаш, қанча ҳамда қачон суғориш ва ҳоказо бўйича тегишли маслаҳатларни олинди.


Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ 4-тур доирасидаги "Ал Садд" - "Пахтакор" учрашуви олдидан режалаштирилган ўйинолди расмий тадбирлар Тошкент вақти билан соат 18:00да, Доҳадаги маҳаллий вақт бўйича эса 16:00дан старт олиши кўзда тутилган. Мазкур тадбирлар, матбуот анжуманлари ҳақида сайтимиз орқали хабар берамиз.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика