UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» таркиблари маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  0 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  3 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  31 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1

Дмитрий Ким: "Машарипов ва Сергеевлар яна чиқадими? Бундай иқтидорларни болаликдан тайёрлаш керак" Янгиликлар

Дмитрий Ким: "Машарипов ва Сергеевлар яна чиқадими? Бундай иқтидорларни болаликдан тайёрлаш керак"

Биринчи лиганинг бешинчи туридан ўрин олган "Нефтгазмонтаж" - "Чиғатой" (2:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббий, таниқли Дмитрий Ким фикрларини билдириб ўтди.

"Ҳа, ғалаба қозондик. Футболчиларим кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Режаларимиз амалга ошди. Бунинг учун уларга раҳмат айтаман. Умуман олганда бугун асабий ва жанговар ўйин гувоҳи бўлдик. Майдонда сўнгги дақиқаларга қадар кураш кечди.  "Нефтгазмонтаж" ҳали мағлубиятга учрамаган эди. Улар бизга етарлича қаршилик кўрсата олишди. Рақиб жамоада характер борлигини кўрдим. 

Мавсум бошида ўйинимиз қовушмагани рост. Чунки жамоада футболчилар ёш. Ўзаро чиқишиб кетиш учун вақт керак. Ўйиндан ўйинга ҳаммаси жойига тушиб боряпти. Футболчиларнинг ўз кучига бўлган ишончи ҳам ортмоқда. Шу боис ўйинимизда ижобий ўзгаришлар кўзга ташланяпти".

Ушбу мутахассис ўз вақтида "Пахтакор"даги фаолияти орқали футболимизга Жалолиддин Машарипов, Игор Сергеев, Жамшид Искандеров каби юлдузларни етиштириб берган. Хўш, бундай индивидуал кучли футболчилар яна чиқадими? Бу саволга Дмитрий Ким қуйидагича жавоб берди. 

"Ҳа, техник томондан кучли ўйинчиларимиз бор. Машарипов ва Сергеевга ўхшган иқтидорларни болаликдан тайёрлаб бориш керак. Юқори даражага чиқиш учун ўз устида кўпроқ ишлашлари лозим. Келажакка умид бор. Рақибни алдашларига қандай қарайман? Қандай қарор чиқариш ўйинчининг ўзига боғлиқ. Алдайдиган жойда алдаш керак. Пас берадиган пайтда пас бериш лозим",- дейди Дмитрий Ким. 

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика