UZ

Сўнгги янгиликлар

20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  1 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  1 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  9 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  1 19:03U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам (матнли трансляция)  40 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  3 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  14 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  28 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  6

Дмитрий Ким: "Машарипов ва Сергеевлар яна чиқадими? Бундай иқтидорларни болаликдан тайёрлаш керак" Янгиликлар

Дмитрий Ким: "Машарипов ва Сергеевлар яна чиқадими? Бундай иқтидорларни болаликдан тайёрлаш керак"

Биринчи лиганинг бешинчи туридан ўрин олган "Нефтгазмонтаж" - "Чиғатой" (2:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббий, таниқли Дмитрий Ким фикрларини билдириб ўтди.

"Ҳа, ғалаба қозондик. Футболчиларим кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Режаларимиз амалга ошди. Бунинг учун уларга раҳмат айтаман. Умуман олганда бугун асабий ва жанговар ўйин гувоҳи бўлдик. Майдонда сўнгги дақиқаларга қадар кураш кечди.  "Нефтгазмонтаж" ҳали мағлубиятга учрамаган эди. Улар бизга етарлича қаршилик кўрсата олишди. Рақиб жамоада характер борлигини кўрдим. 

Мавсум бошида ўйинимиз қовушмагани рост. Чунки жамоада футболчилар ёш. Ўзаро чиқишиб кетиш учун вақт керак. Ўйиндан ўйинга ҳаммаси жойига тушиб боряпти. Футболчиларнинг ўз кучига бўлган ишончи ҳам ортмоқда. Шу боис ўйинимизда ижобий ўзгаришлар кўзга ташланяпти".

Ушбу мутахассис ўз вақтида "Пахтакор"даги фаолияти орқали футболимизга Жалолиддин Машарипов, Игор Сергеев, Жамшид Искандеров каби юлдузларни етиштириб берган. Хўш, бундай индивидуал кучли футболчилар яна чиқадими? Бу саволга Дмитрий Ким қуйидагича жавоб берди. 

"Ҳа, техник томондан кучли ўйинчиларимиз бор. Машарипов ва Сергеевга ўхшган иқтидорларни болаликдан тайёрлаб бориш керак. Юқори даражага чиқиш учун ўз устида кўпроқ ишлашлари лозим. Келажакка умид бор. Рақибни алдашларига қандай қарайман? Қандай қарор чиқариш ўйинчининг ўзига боғлиқ. Алдайдиган жойда алдаш керак. Пас берадиган пайтда пас бериш лозим",- дейди Дмитрий Ким. 

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика