UZ

Сўнгги янгиликлар

09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  5 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  6 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   5 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0

Диёра Хабибуллаева: "Финалда бор имкониятимизни ишга соламиз" Янгиликлар

Диёра Хабибуллаева: "Финалда бор имкониятимизни ишга соламиз"

Хабарингиз бор, 6 декабрь куни аёллар футболи бўйича Ўзбекистон кубоги финал ўйини бўлиб ўтади.

Унда Жиззахнинг “Сўғдиёна-W” ҳамда “Бунёдкор-W” жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Бўлажак учрашув олдидан жиззахликлар етакчиси Диёрахон Хабибуллаева ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Гуруҳ босқичини мағлубиятсиз якунлаб, финал йўланмасини қўлга киритдик. “Сўғдиёна-W” жамоаси қисқа вақт ичида иккинчи маротаба Ўзбекистон кубоги финалида иштирок этади. Буни биз учун ва албатта Жиззах аҳли учун катта ғурур ва ютуқ деб биламиз.

Кубок баҳсларини ўтказиш учун бўлиб ўтган қуръа ташлаш маросимида финал мезбони сифатида айнан “Сўғдиёна” марказий стадиони чиққанидан хурсанд бўлдик. Ўз уйимизда ўзимизга бўлган ишонч, масъулият янада ошади. Финал ўйинига ҳар тарафлама тайёрмиз, бўлажак учрашувда бор имкониятимизни ишга соламиз”, - деди Хабибуллаева.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика