UZ

Сўнгги янгиликлар

20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   0 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  2 20:00Футзал. Ўзбекистон - Вьетнам 1:1 (матнли трансляция)  32 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  12 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  2 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  21 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  3 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  4 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  12

Диёра Хабибуллаева: "Финалда бор имкониятимизни ишга соламиз" Янгиликлар

Диёра Хабибуллаева: "Финалда бор имкониятимизни ишга соламиз"

Хабарингиз бор, 6 декабрь куни аёллар футболи бўйича Ўзбекистон кубоги финал ўйини бўлиб ўтади.

Унда Жиззахнинг “Сўғдиёна-W” ҳамда “Бунёдкор-W” жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Бўлажак учрашув олдидан жиззахликлар етакчиси Диёрахон Хабибуллаева ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Гуруҳ босқичини мағлубиятсиз якунлаб, финал йўланмасини қўлга киритдик. “Сўғдиёна-W” жамоаси қисқа вақт ичида иккинчи маротаба Ўзбекистон кубоги финалида иштирок этади. Буни биз учун ва албатта Жиззах аҳли учун катта ғурур ва ютуқ деб биламиз.

Кубок баҳсларини ўтказиш учун бўлиб ўтган қуръа ташлаш маросимида финал мезбони сифатида айнан “Сўғдиёна” марказий стадиони чиққанидан хурсанд бўлдик. Ўз уйимизда ўзимизга бўлган ишонч, масъулият янада ошади. Финал ўйинига ҳар тарафлама тайёрмиз, бўлажак учрашувда бор имкониятимизни ишга соламиз”, - деди Хабибуллаева.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика