UZ

Сўнгги янгиликлар

10:00Sofascore. Ҳожимат Эркиновнинг кечаги ҳаракатлари неча баҳога баҳоланди?  0 09:37Ўзбекистон кубоги. ОКМК "Арал академия"ни ўз майдонида қабул қилади  1 09:14«Бу шармандалик». Почеттино «Челси» футболчилари ўртасидаги пенальти тепиш учун жанжаллашгани ҳақида гапирди  7 08:50Ўзбекистон ОТЖ сардори Осиё кубогига тайёргарлик ҳақида фикр билдирди  11 08:34Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа  6 08:30U-23 Осиё Кубоги. Австралия - Иордания 0:0   0 08:25U-23 Осиё Кубоги. Қатар - Индонезия 2:0   0 08:20Туркия чемпионати. "Аланяспор" - "Галатасарай" 0:4   0 08:15АПЛ. "Челси" - "Эвертон" 6:0   0 08:09Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум  7 08:00Серия А. "Аталанта" - "Верона" 2:2   0 07:45ЕЧЛ. Чорак финал жавоб учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар маълум. «Ман Сити» — «Реал» баҳсини италиялик рефери бошқариб боради  8 07:22Ўзбекистон кубоги. Бугун 1-тур баҳсларига якун ясалади  2 02:00АПЛ. Палмер 4та гол урган учрашувда "Челси" "Эвертон"ни "топтаб" ташлади  18 01:50"Челси" футболчиси АПЛ тўпурарлар пойгасида Холандга етиб олди  3

Диёра Хабибуллаева: "Финалда бор имкониятимизни ишга соламиз" Янгиликлар

Диёра Хабибуллаева: "Финалда бор имкониятимизни ишга соламиз"

Хабарингиз бор, 6 декабрь куни аёллар футболи бўйича Ўзбекистон кубоги финал ўйини бўлиб ўтади.

Унда Жиззахнинг “Сўғдиёна-W” ҳамда “Бунёдкор-W” жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Бўлажак учрашув олдидан жиззахликлар етакчиси Диёрахон Хабибуллаева ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Гуруҳ босқичини мағлубиятсиз якунлаб, финал йўланмасини қўлга киритдик. “Сўғдиёна-W” жамоаси қисқа вақт ичида иккинчи маротаба Ўзбекистон кубоги финалида иштирок этади. Буни биз учун ва албатта Жиззах аҳли учун катта ғурур ва ютуқ деб биламиз.

Кубок баҳсларини ўтказиш учун бўлиб ўтган қуръа ташлаш маросимида финал мезбони сифатида айнан “Сўғдиёна” марказий стадиони чиққанидан хурсанд бўлдик. Ўз уйимизда ўзимизга бўлган ишонч, масъулият янада ошади. Финал ўйинига ҳар тарафлама тайёрмиз, бўлажак учрашувда бор имкониятимизни ишга соламиз”, - деди Хабибуллаева.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика