UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  4 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  0 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  5 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  1 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  2 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  9 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  8 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  51 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10

Диёр Мирзабоев: "Кумиковнинг лицензияси муддати ўтган, футболчилардан қарзимиз йўқ" Янгиликлар

Диёр Мирзабоев: "Кумиковнинг лицензияси муддати ўтган, футболчилардан қарзимиз йўқ"

"Сўғдиёна" - "Андижон" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар мураббийи Диёр Мирзабоев ўз фикрларини билдирди.

"Сўғдиёна" охирги иккита ўйинда Ўзбекистоннинг етакчи клубларини мағлуб этганини барча билади. Ўз майдонларида кўп ҳужум қилишларини тахмин қилиб ҳимоявий ўйин ташкил этдик. Қарши ҳужумда рақибни жазолашга уриндик. Менимча дуранг адолатли натижа бўлди. Ютқазишимиз ҳам мумкин эди, биринчи таймда Усмоновда, Ибе вазиятлардан унумли фойдаланишганида умуман бошқача вазият бўларди", - деб гап бошлади Диёр Мирзабоев.

- Бош мураббий Виктор Кумиков негадир ҳамон қайдномадан ўрин олмаяпти. Бунинг сабаби нима?

- Бу саволни менга эмас клуб раҳбариятига берсангиз тўғрироқ бўларди. Менга маълум бўлишича ПФЛ билан ҳужжат бўйича муаммоларимиз бор. Бундан ташқари Кумиковнинг ПРО лицензияси муддати ўтиб қолган, яқин орада лицензия муддатини янгилайди.

- "Андижон" клубида молиявий муаммолар борми?

- Ҳозирги кунга келиб футболчилар олдида ҳеч қандай қарздорлик йўқ.




Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика