UZ

Сўнгги янгиликлар

12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  0 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0 11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  7 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  5 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  4 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  7 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  7 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  3 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  14 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  1 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0

Диёр Мирзабоев: “Бизда молиявий муаммо йўқ” Янгиликлар

Диёр Мирзабоев: “Бизда молиявий муаммо йўқ”

Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Янгиер-қурувчи" (1:4) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Диёр Мирзабоев фикрларини билдирди.


“Хабарингиз бор, Про лигада фақат “Арал Самали” сунъий майдонда ўйнайди. Бугун чиройли ўйин кўрсата олмадик, чунки футболчиларимиз бундай майдонда тўп тепишда қийинчиликга дуч келди. Ғалабага келсаам, голли вазиятлардан унумли фойдаландик ва йигитлар ҳарактер кўрсата олишди. 

Мен яқинда жамоага келдим. Кубок доирасида бу жамоалар ўртасидаги баҳсни видеосини кўргандим. Аввалги “Арал Самали” билан ҳозиргисида фарқ йўқ. Уларга қарши беллашувлар доимо қийин кечади. Мен илгари ишлаган жамоаларим мисолида ҳам биламан, бу жамоага қарши ўйнаш ва очко олиш қийин бўлиб келган. 

Интернет орқали барибир “Арал Самали” иштирокидаги ўйинларни кузатганман. Жамоада 19-рақамда ўйнайдиган футболчини кузатиб юрибмиз, у бола менда яхши таассурот қолдирди. Унинг келажаги порлоқ дея оламан. 

Бизнинг молиявий ҳолатимиз “Андижон” ва “Машъал”дан ҳам асло ортга қолмайди. Бир сўз билан айтганда, молиявий муаммолар йўқ. Ойлик ва мукофот пулларини бериб борилмоқда. Нукусга ҳам самолётда келиб-кетишимизни таъминлашди. Умуман олганда Про лига шароитидан келиб чиқиб, шароитларимиз кўнгилдагидек", - деди Мирзабоев.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика