UZ

Сўнгги янгиликлар

14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  2 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  0 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   6 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  1 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  9 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  9 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  14 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  12 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  6 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  6

Диёр Мирзабоев: “Бизда молиявий муаммо йўқ” Янгиликлар

Диёр Мирзабоев: “Бизда молиявий муаммо йўқ”

Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Янгиер-қурувчи" (1:4) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Диёр Мирзабоев фикрларини билдирди.


“Хабарингиз бор, Про лигада фақат “Арал Самали” сунъий майдонда ўйнайди. Бугун чиройли ўйин кўрсата олмадик, чунки футболчиларимиз бундай майдонда тўп тепишда қийинчиликга дуч келди. Ғалабага келсаам, голли вазиятлардан унумли фойдаландик ва йигитлар ҳарактер кўрсата олишди. 

Мен яқинда жамоага келдим. Кубок доирасида бу жамоалар ўртасидаги баҳсни видеосини кўргандим. Аввалги “Арал Самали” билан ҳозиргисида фарқ йўқ. Уларга қарши беллашувлар доимо қийин кечади. Мен илгари ишлаган жамоаларим мисолида ҳам биламан, бу жамоага қарши ўйнаш ва очко олиш қийин бўлиб келган. 

Интернет орқали барибир “Арал Самали” иштирокидаги ўйинларни кузатганман. Жамоада 19-рақамда ўйнайдиган футболчини кузатиб юрибмиз, у бола менда яхши таассурот қолдирди. Унинг келажаги порлоқ дея оламан. 

Бизнинг молиявий ҳолатимиз “Андижон” ва “Машъал”дан ҳам асло ортга қолмайди. Бир сўз билан айтганда, молиявий муаммолар йўқ. Ойлик ва мукофот пулларини бериб борилмоқда. Нукусга ҳам самолётда келиб-кетишимизни таъминлашди. Умуман олганда Про лига шароитидан келиб чиқиб, шароитларимиз кўнгилдагидек", - деди Мирзабоев.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика