UZ

Сўнгги янгиликлар

17:47Футзал. Ўзбекистоннинг Вьетнамга қарши таркиби маълум  1 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  2 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  2 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  15 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  1 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  3 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  10 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  14 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  3 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  9

Диёр Мирзабоев: “Бизда молиявий муаммо йўқ” Янгиликлар

Диёр Мирзабоев: “Бизда молиявий муаммо йўқ”

Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Янгиер-қурувчи" (1:4) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Диёр Мирзабоев фикрларини билдирди.


“Хабарингиз бор, Про лигада фақат “Арал Самали” сунъий майдонда ўйнайди. Бугун чиройли ўйин кўрсата олмадик, чунки футболчиларимиз бундай майдонда тўп тепишда қийинчиликга дуч келди. Ғалабага келсаам, голли вазиятлардан унумли фойдаландик ва йигитлар ҳарактер кўрсата олишди. 

Мен яқинда жамоага келдим. Кубок доирасида бу жамоалар ўртасидаги баҳсни видеосини кўргандим. Аввалги “Арал Самали” билан ҳозиргисида фарқ йўқ. Уларга қарши беллашувлар доимо қийин кечади. Мен илгари ишлаган жамоаларим мисолида ҳам биламан, бу жамоага қарши ўйнаш ва очко олиш қийин бўлиб келган. 

Интернет орқали барибир “Арал Самали” иштирокидаги ўйинларни кузатганман. Жамоада 19-рақамда ўйнайдиган футболчини кузатиб юрибмиз, у бола менда яхши таассурот қолдирди. Унинг келажаги порлоқ дея оламан. 

Бизнинг молиявий ҳолатимиз “Андижон” ва “Машъал”дан ҳам асло ортга қолмайди. Бир сўз билан айтганда, молиявий муаммолар йўқ. Ойлик ва мукофот пулларини бериб борилмоқда. Нукусга ҳам самолётда келиб-кетишимизни таъминлашди. Умуман олганда Про лига шароитидан келиб чиқиб, шароитларимиз кўнгилдагидек", - деди Мирзабоев.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика