UZ

Сўнгги янгиликлар

18:20Суперлига. "Динамо" – "Металлург": Асосий таркиблар маълум  0 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  11 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  12 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  7 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  5 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  8

Диёр Имомхўжаевнинг ўзбекистонлик футболчилардан тузган “Орзулар терма жамоаси” (3-соннинг давоми) Янгиликлар

Диёр Имомхўжаевнинг ўзбекистонлик футболчилардан тузган “Орзулар терма жамоаси” (3-соннинг давоми)

Aввалроқ, Диёр Имомхўжаевнинг жаҳон футболи юлдузларидан тузган термасини эътиборингизга хавола этгандик.

Энди эса унинг талқини бўйича ўзбекистонлик футболчилардан иборат бўлган “Орзулар терма жамоаси”ини тақдим қиламиз,

“Орзулар терма жамоаси” (Ўзбекистон)

Схема: 3-5-2

Дарвозабон – Игнатий Нестеров;

Ҳимоячилар – Виталий Денисов, Фарҳод Магометов, Ислом Тўхтахўжаев;

Ярим ҳимоячилар – Виктор Карпенко, Миржалол Қосимов, Сервер Жепаров, Одил Аҳмедов, Николай Ширшов;

Ҳужумчилар – Игорь Шквирин, Максим Шацких.

МУРАББИЙ: Рауф Инилеев.

Захирадагилар: Анзур Исмоилов, Илҳом Шарипов, Тимур Кападзе, Жафар Ирисметов, Элдор Шомуродов.

Дарвозабон:

Игнатий Нестеров (36 ёш) –  "Локомотив" (Тошкент) жамоаси аъзоси. Ҳозирча Ўзбекистон МТЖ таркибидаги сўнгги ўйини Осиё Кубоги-2019 1/8 финали доирасида ўтказилган Австралияга (0:0, пен. 2:4) қарши баҳсга тўғри келади. Умуман, Нестеров бош жамоа дарвозасини 105 ўйинда ҳимоя қилган. У 5та қитъа биринчилигида (2004, 2007, 2011, 2015, 2019) иштирок этган осиёлик ягона футболчи ҳисобланади. Осиё Кубоги-2011да кучли тўртталикка кирган. 


Ҳимоячилар:

Виталий Денисов (32 ёш) – Россиянинг “Рубин” жамоаси аъзоси. 2006-йил бош жамоа сафида дебют учрашувини ўтказган. Ҳозирча терма либосида охирги ўйини 2018-йилнинг сентябрида Эронга қарши ўртоқлик баҳсига (0:1) тўғри келади. Умуман олганда эса Денисов термада 72 ўйинда қатнашиб, рақиблар дарвозасини бир бора ишғол этишга муваффақ бўлган. 2013-йил Ўзбекистонда йил футболчиси дея тан олинган. 

Фарход Магометов (57 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1992-1996 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 20 баҳсда майдонга тушган. 1994-йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари чемпиони.  

Ислом Тўхтахўжаев (30 ёш) –  "Локомотив" (Тошкент) жамоаси аъзоси. 2009 йил бош жамоа сафида дебют учрашувини ўтказган ва ҳозирга қадар фаолиятини давом эттирмоқда. Терма либосида 70 ўйинда иштирок этиб, иккита гол киритган. 


Ярим ҳимоячилар:

Одил Аҳмедов (31 ёш) – Хитойнинг “Шанхай СИПГ” жамоаси аъзоси. 2007-йил бош жамоа сафида дебют учрашувини ўтказган ва ҳозирга қадар фаолиятини давом эттирмоқда. Терма либосида 102 ўйинда иштирок этиб, 20та гол киритган. 6 карра (рекорд: 2009, 2011, 2014, 2015, 2016, 2018) Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилган. Осиё Кубоги-2011да кучли тўртталикка кирган. 

Миржалол Қосимов (49 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1992-2005 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 67 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 31 бора ишғол этган. 4 карра (1993, 1998, 2001, 2004) Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилган. Ўсмирлар ўртасида икки карра (1987, 1988) Европа ҳамда жаҳон (1987) чемпиони. 1994-йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари ғолиби.

Сервер Жепаров (37 ёш) – фаолиятини якунлаган. 2002-2017 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 128 баҳсда (рекорд) майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 25 бора ишғол этган. Икки марта Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилган. Шунингдек, 2 бора Ўзбекистонда йил футболчиси номига сазовор бўлган. Осиё Кубоги-2011да кучли тўртталикка кирган.

Николай Ширшов (45 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1996-2005 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 63 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 13 бора ишғол этган.

Виктор Карпенко (42 ёш) – фаолиятини якунлаган. 2003-2014 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 60 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 4 бора ишғол этган. Осиё Кубоги-2011да кучли тўртталикка кирган.


Ҳужумчилар:

Максим Шацких (41 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1999-2014 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 61 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 34 бора (рекорд) ишғол этган. 4 карра (2003, 2005, 2006, 2007) Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилган. ЕЧЛ тарихида осиёлик иккинчи (11 гол билан) рақамли тўпурар. Осиё Кубоги-2011да кучли тўртталикка кирган.

Игорь Шквирин (56 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1992-2000 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 31 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 20 бора ишғол этган. 1994-йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари чемпиони бўлган ва мусобақанинг энг яхши футболчиси дея тан олинган.


Мураббий:

Рауф Инилеев (69 ёш) – Осиё ҳамда Ўзбекистоннинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи номига сазовор бўлган. 2007-2008 йиллар оралиғида Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган.


Захирадагилар:

Анзур Исмоилов (ҳимоячи, 34 ёш) – "Локомотив" (Тошкент) жамоаси аъзоси. Термадаги фаолиятини жорий йилда якунлашга қарор қилди. Умуман олганда, Исмоилов 2007-2019 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 101 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 3 бора ишғол этган. Осиё Кубоги-2011да кучли тўртталикка кирган.

Тимур Кападзе (ярим ҳимоячи, 38 ёш) – фаолиятини якунлаган. 2002-2015 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 119 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 10 бора ишғол этган. Осиё Кубоги-2011да кучли тўртталикка кирган.

Илҳом Шарипов (ярим ҳимоячи, 51 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1992-2001 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 32 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини икки бора ишғол этган. 1994-йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари чемпиони.

Элдор Шомуродов (ҳужумчи, 24 ёш) – Россиянинг “Ростов” жамоаси аъзоси. Термадаги дебютини 2015-йил ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Яманга қарши баҳсда (1:0) ўтказган. Шомуродов ҳозирга қадар бош жамоа либосида 42 ўйинда қатнашиб, 19 бора рақиблар дарвозасини ишғол этди. Элдор 2019 йил бош жамоа сафида 13та гол уриб, энг яхши кўрсаткични кўрсатди. 

Жафар Ирисметов (ҳужумчи, 43 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1997-2007 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 36 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 15 бора ишғол этган. Бир мавсумдаги голлар сони бўйича Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши тўпурари.  


“Орзулар терма жамоаси” (жаҳон). 1-сон. Даврон Файзиев.

“Орзулар терма жамоаси” (Ўзбекистон). 1-сон. Даврон Файзиев.

“Орзулар терма жамоаси” (жаҳон). 2-сон. Хайрулла Ҳамидов.

“Орзулар терма жамоаси” (Ўзбекистон). 2-сон. Хайрулла Ҳамидов.

“Орзулар терма жамоаси” (жаҳон). 3-сон. Диёр Имомхўжаев.

Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: -36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика