UZ

Сўнгги янгиликлар

23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  0 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  21 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни енгди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  6 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  6 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  22

Диёр Имомхўжаев "Хоразм" - "Машъал" учрашуви охирида аслида нима бўлганини айтди Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев "Хоразм" - "Машъал" учрашуви охирида аслида нима бўлганини айтди

Кеча — 13 июнь куни Хоразмда бўлдик. Маҳаллий жамоа "Машъал"га қарши ўйинда иштирок этди.

Ўйиннинг 70-дақиқасидан бошлаб тўпалон бошланди. Стадионга турли буюмлар улоқтирилди. Ўйин якунида ҳакамларга ҳужум қилишгача борилди.

Ўйин комиссари эдим. Хавфсизлик масаласида суст ишланди. Учрашув якунига етганидан кейин ҳам мингга яқин мухлис ҳакамларни кутиб, стадионни тарк этмади. Ҳакамлар хавфсиз ҳудудга ўтказилмагунича тинчимиз йўқ эди. Охирида мухлислар билан тушунтириш ишларини олиб боришга ҳам тўғри келди. Бир томонда ўзим, бошқа томонда Хайрулла Ҳамидов. Тушунаман, биз борганимиз учун ҳам одамлар ичидаги дардни тўкиб солишни истади. Улар йиллар давомида йиғилиб келган эътирозларини қандайдир 5-10 дақиқада чиқариб ташлашни истади. Бироқ бунинг иложи йўқ. Одамлар оламонга айланганида, уларни тартибга келтириш имконсиз.

Мухлислар билан гаплашганимиздан кейин улар стадионни тарк эта бошлади. Айрим нашрларда ёзилгани каби ҳакамларни ечиниш хонасида ҳеч ким ургани йўқ, буларнинг бари бўҳтон. Бироқ стадионнинг ўзида уларни аяб ўтиришмади. Отилган буюмлар уларгача етиб борди, айтганимдек, 4-5 киши майдонга югуриб чиқиб, уларга ташланишга ҳам улгурди. Буларнинг бари комиссар рапортида ҳам, инспектор рапортида ҳам ўз ифодасини топган.

Футбол қоидаларидан хабардор инсон борки, комиссар учрашув ўтказилиши учун масъул эканини билади. "Хоразм" клуби тиббий ёрдам, ўт ўчириш, хавфсизлик масалаларини ўз вақтида таъминлаб берди. Комиссар ҳам, бошқаси ҳам ўйинни ўртасида ҳакамларни майдондан ҳайдаб чиқариш ёки алмаштириш ҳуқуқига эга эмас. Улар ноҳақ бўлса, ишини кўриб чиқадиган қўмита бор. Ўйин якунига етгач, хавфсиз учун жавобгар томоннинг иши қийин бўлди. Стадионга буюмлар улоқтирилган вақтда ўйин тўхтатилди, шундан кейин стадион тартибга келди. Бироқ ўйин якунига етганидан кейин меҳмон жамоа ҳам, ҳакамлар ҳам одамлар нафратидан жабр кўрди. Мухлислар стадионни тарк этишни истамади.


Видео. "Хоразм" - "Машъал". Учрашувидан кейинги воқеалар акс этган видео тарқалди 


Беш қўл баробар эмас. Вазиятни тушунадиган, оламоннинг иши нотўғри эканини қайд этаётган ва уларни тинчлантиришга кўмак берган хоразмликларга миннатдорчилигимни билдираман. Ҳакамлар ҳам, инспектор ҳам ўз манзилига эсон-омон етиб олди, ўйинни ўтказиш учун масъул сифатида уни ўтказдим. Бироқ буёғига орган ҳодимлари ҳам вазиятни ўрганиб чиқиши керак. Чунки бу каби ишлар яна такрорланиши мумкин. Шунингдек, ЎФА ҳам бу каби иллатга қарши жиддий курашиши шарт.

P.S. Хоразмга биринчи боришим эди, эсда қоладиган бўлди. Олимпия стадиони учун ҳукумат пул топиб берибди, стадионда иш кетяпти. "Локомотив" стадиони майсаси учун жавобгар шахслар билан кўришдик. Академия учун жой яхши, клуб базаси ҳақида ҳам ўйлаш керак. Ҳоким футболга кўп ҳам қизиқмайди, шундан келиб чиқиб бу клубнинг ҳам яхшироқ ҳомийси бўлса, балки "Хоразм" аввалги мавқесини тиклаб олар. Кечаги тўпалон сабаб стадионда анча қолиб кетдик. Шунинг учун троллейбусга чиқиш режаси ўхшамади.

Баъзи нашрлардан хабар ёзаётганда суриштирув ўтказишни илтимос қилардим. ОАВ ўзи бераётган нотўғри ахборот учун жавобгар эканини унутмаслиги керак. Қолаверса, ОАВ вакиллари мени ҳам, Ҳамидовни ҳам яхши танишади ва бемалол топа олишарди. Кеча Хоразмда эканимизни ҳам яхши билишарди. Расмий шахслардан қандайдир ахборотни текшириб олиш қийин эмас, журналист этикасига роса мос тушадиган иш", - деб ёзди Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида.

Рейтинг: -62   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика