UZ

Сўнгги янгиликлар

17:42Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 1:3 (онлайн ҳисоб)  21 17:32Ўзбекистон U-23 — Саудия Арабистони U-23. Таркиблар маълум!  24 17:20Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг Эронга қарши таркиби эълон қилинди  2 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  3 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  3 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  8 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  3 16:25Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  54

Диёр Имомхўжаев: "Хавотир Абрамов тайинланганда бошланганди" Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев: "Хавотир Абрамов тайинланганда бошланганди"

ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев "Futbol TV" телеканали орқали эфирга узатиладиган "Офсайд" кўрсатуви меҳмони бўлди.

У бошловчининг "Ўзбекистон терма жамоасининг кейинги босқичга чиқолмаслигини олдиндан билганмидингиз?" қабилида берилган саволига шундай жавоб қайтарди:

— Яширмайман, Тахмин қилганман. Олдиндан билиш имконсиз, чунки 1 дақиқадан кейин нима бўлишини ҳам билмаймиз. Ички хавотир бор эди. Бу Абрамов тайинланган кунда бошланган. Шу туфайли мен учун ҳеч нарса кутилмаган бўлмади.

— Хорижлик мураббийни кетказиб, ўрнига маҳаллий мутахассисни олиб келиш тўғри эдими?

— Йўқ. Кўпчилик бизга ҳужумкор футбол ярашишини айтади. Зўр, бу менга ҳам ёқади. Мисол учун, кеча боксчимиз Б. Мелиқўзиев ҳужумкор бокс кўрсатди ва битта зарба туфайли нокаутга учради. Футбол ҳам шунақа: уришни билган одам калтак ейишни ҳам билиши керак. Саудия Арабистони 2 та ўйинда ҳам Купернинг фалсафаси тўғрилигини кўрсатди. Тошкентда ҳам, Ар-Риёдда ҳам 3 тадан гол урди. Фақат олдинги чизиқ вакиллари билан иш битмаслигини барча билади. Эктор ишни ҳимояни қуришдан бошлаганди. У биларди мудофаамиз "авария" ҳолатидалигини. 

Биз ЖЧ саралашидаги рақибларимиз Корея, Австралия, Япония, Эрон билан ҳужумкор ўйнай оламизми? Йўқ. Масалан, Кореянинг етакчилари АПЛда, Бундеслигада ўйнайди. Бизнинг футболчилар эса Жанубий Кореянинг 2-дивизионида. Биз улар билан қандай қилиб ҳужумкор ўйнашимиз мумкин? Бунинг учун ҳимояни унутмаслигимиз керак эди. А, Абрамов эса ҳимояланишни билмайдиган мураббий. У буни бир неча бор исботлаган: 2 марталаб олимпиададан мосуво қилганида, 5-6 талаб голлар ўтказганида... Мен шахс сифатида ҳам, мураббий сифатида ҳам унга ишонмаганман, ишонмайман ҳам.

Рейтинг: +50   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика