UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  3 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  0 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  3 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  5 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  8 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  5 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  7 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  20 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  14 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  35 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  11

Диёр Имомхўжаев: "ФИФА Сурхон клубига 45 кун мухлат берди. Улгурилмаса, клубга 3 та трансфер ойнасигача бўлган тақиқ қўйилади" Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев: "ФИФА Сурхон клубига 45 кун мухлат берди. Улгурилмаса, клубга 3 та трансфер ойнасигача бўлган тақиқ қўйилади"

ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев Владимир Бубанья билан боғлиқ вазият ҳақида фикр билдирди.

"Сурхон футбол клуби сербиялик футболчи Владимир Бубанья иши учун товон тўлаши керак бўлади. Унинг қарзда қолиб кетган маоши умумий 28 минг доллардан ошиқроқ ҳисоблаб берилган. Вақтида тўланмаган ҳар ҳолат учун +5 фоиздан пеня тўланади. 

Шунингдек, клуб шартнома шартларини вақтида бажармагани ҳамда футболчи уни бир томонлама бекор қилишга мажбур бўлгани учун Сурхон 46 минг долларга яқин компенсация пули тўлаб беради. Вақтида тўланмаган ҳар ҳолат учун у ҳам +5 фоиздан пеня ёзади. 

ФИФА ўзимизнинг сўмда ҳам тўланиши керак бўлган сумма ҳақида огоҳлантирган, у 4,4 миллион сўмни ташкил қилади. 

Маълумот учун. Владимир Бубаня барча ишни регламент бўйича тўғри бажарди. У клубни икки марта ёзма равишда огоҳлантирди, иккинчисида ЎзПФЛни ҳам бундан хабардор қилди. Шундан сўнг шартномани бекор қилди. Клуб эса футболчи ҳамда ЎзПФЛ хатларига қарамай, ишни ўз вақтида ҳал қила олмади", деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика