UZ

Сўнгги янгиликлар

10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  0 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  6 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   5

Диёр Имомхўжаев: "ФИФА Сурхон клубига 45 кун мухлат берди. Улгурилмаса, клубга 3 та трансфер ойнасигача бўлган тақиқ қўйилади" Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев: "ФИФА Сурхон клубига 45 кун мухлат берди. Улгурилмаса, клубга 3 та трансфер ойнасигача бўлган тақиқ қўйилади"

ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев Владимир Бубанья билан боғлиқ вазият ҳақида фикр билдирди.

"Сурхон футбол клуби сербиялик футболчи Владимир Бубанья иши учун товон тўлаши керак бўлади. Унинг қарзда қолиб кетган маоши умумий 28 минг доллардан ошиқроқ ҳисоблаб берилган. Вақтида тўланмаган ҳар ҳолат учун +5 фоиздан пеня тўланади. 

Шунингдек, клуб шартнома шартларини вақтида бажармагани ҳамда футболчи уни бир томонлама бекор қилишга мажбур бўлгани учун Сурхон 46 минг долларга яқин компенсация пули тўлаб беради. Вақтида тўланмаган ҳар ҳолат учун у ҳам +5 фоиздан пеня ёзади. 

ФИФА ўзимизнинг сўмда ҳам тўланиши керак бўлган сумма ҳақида огоҳлантирган, у 4,4 миллион сўмни ташкил қилади. 

Маълумот учун. Владимир Бубаня барча ишни регламент бўйича тўғри бажарди. У клубни икки марта ёзма равишда огоҳлантирди, иккинчисида ЎзПФЛни ҳам бундан хабардор қилди. Шундан сўнг шартномани бекор қилди. Клуб эса футболчи ҳамда ЎзПФЛ хатларига қарамай, ишни ўз вақтида ҳал қила олмади", деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика