UZ

Сўнгги янгиликлар

03:07Лига 1. ПСЖ очко йўқотди   0 03:04АПЛ. Аутсайдерлар ўртасидаги ўйин якунланди  0 02:55Ла Лига. "Реал" мавсумдаги 3-мағлубиятини қабул қилиб олди  49 02:42А Серия. "Аталанта" ўз майдонида "Верона"га енгилди  0 00:58Нидерландия чемпионати. "Аякс" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 00:50Франция чемпионати. ПСЖнинг бошланғич таркиби билан танишинг  0 00:43Бундеслига. "Шальке" "Боруссия Мёнхенгладбах"га енгилди, клуб сўнгги поғонада боряпти  0 00:33Ла Лига. "Севилья" "Уэска"дан устун келди  0 00:29АПЛ. "Эвертон" ўз майдонида "Лидс Юнайтед"га имкониятни бой берди  1 00:13Франция чемпионати. "Марсель" ўз майдонида ғалабага эришди  0 00:04Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Алавес": Асосий таркиблар маълум!  7 00:04Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 00:00Роналдусиз ҳаракат қилган “Ювентус” “Беневенто”ни мағлуб эта олмади  39 23:44РПЛ. "Ростов" "Динамо"ни мағлуб қилган бўлса, "Локомотив" сафарда очко йўқотди  1 23:31Туркия чемпионати. "Галатасарой" "Ризеспор"ни йирик ҳисобда таслим қилди  0

Диёр Имомхўжаев: "Академияга кучли мутахассис олиб келишдан аввал академиянинг ўзи бўлиши керак" Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев: "Академияга кучли мутахассис олиб келишдан аввал академиянинг ўзи бўлиши керак"

Спорт телеканалида ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев иштирокида онлайн мулоқот бўлиб ўтди.

Ушбу мулоқот чоғида ПФЛ директорига академия ва Жаҳон чемпионати борасида савол берилди.

"Академияни Жаҳон чемпионати билан боғлаш қай даражада тўғри билмадим. Жаҳон чемпионатида ўйнаш асосий мақсад бўлиши керак эмас. Мундиалда КХДР, Саудия Арабистони, Хитой каби терма жамоалар иштирок этиб футболи кескин ўзгариб кетгани йўқ.

Ҳар тўрт йилликнинг нуфузли мусобақасига йўлланма олиш менинг ҳам орзуим. Академияга кучли мутахассис олиб келиш учун академияни ўзи бўлиши керак. Қатар бунинг учун катта куч сарфлади, 2022 йилги Жаҳон чемпионати учун 10 йилдан бери ҳаракат қилиб келади. Бунинг меваларини энди яқинда кўра бошлади. Хавини, Феликс Санчесни олиб келиш учун кўп маблағ сарф қилди. Бизда футболга бундай пул йўқ. Кўрпамизга қараб оёқ узатишимиз керак. Биз тўғри йўналишдан кетадиган бўлсак салоҳиятимиз Қатарникидан 3 баробар кўплигини кўрамиз. Олимпия терма жамоамиз ҳам Таиланддаги Осиё чемпионати охирги икки ўйинида рақибидан яхши ўйнади. Имкониятларимиз зўр, фақат тўғри йўналишга тушиб олишимиз керак. 

Қишлоқ жойларга келиб селекция қилишмайдими мураббийлар деган саволни кўп беришади. Лекин бу талабдан келиб чиқилади. Селекционер иқтидорини кўриш учун ҳадеб боравермайди. "Реал" ва "Барселона" жамоалари нега Бразилияга бориб ётиб олди? Ҳар бир болада еврони кўради, уни олиб келиб сотиш мумкин бўлади. Ўзбекистондда у ердан бу ерга сотилаётганда пулнинг ўзи борми? Бу нарса шаклланмагандан кейин селекционерни иккита мактаб ўртасидаги ўйинни кўришга имконияти йўқ. Одамлар ҳам фикрлашини ўзгартириши керак. Иқтидорим бор, мени келиб кўр деган билан иш битмайди. Ўзбекистон Хитойдек давлат эмас бир миллиард аҳолиси бор. 

Жасур Жалолиддинов масалан қийин оиладан чиққан, ота-онаси кучли эътибор бермаган футболчини "Бунёдкор" бориб Навоийдан топиб келган тўғрими? Иқтидорли болалар ўзининг БЎСМ, ИБЎСМ орақли ҳам иқтидорини намойиш қилса бўлади. Ўзбекистонда иқтидорли бола қаерда бўлса ҳам кўринади. Андижондан Шоҳжаҳон Ҳасанов иқтидори кўринганку. Финтни зўр қилди дегани 90 минут яхши футбол ўйнайди дегани эмас. Дунёқарашимизни ўзгартиришимиз керак, ҳаракат қилса Ўзбекистон кўзга кўринадиган майдон. Ишни тўғри йўлга қўйишимиз керак",- дейди Диёр Имомхўжаев.


Рейтинг: +16   

Фикрлар

+6   
15 ноя 10:25:12
Валихонов Фарходжон
Диёрда йу́налиш ва хохишлари аксари ту́гри деб у́йлайман ! Факат ишлагани имкон бериш керак. Футболимиз ривожи афсус давлатимиз бошка тизимлари билан чамбарчас боглик, качонки улар ривожланса футболам ривожланади !
+3   
15 ноя 12:20:18
Баходиржон 1912
Диербек Буш келма сан Билан.
+3   
15 ноя 10:02:59
Rus Tam
Тўлиқ видеоси ёки матни йўқми Диёр билан қилинган савол-жавобни?
+2   
15 ноя 10:52:56
Азамат Одилов
Дийор ишни тугри рлиб борябди.иш бор жойда камчилик хам булади.Мана киска муддат ичида уни ишлари буй курсатиб колди.Кечаги курсатувда гапларини аксари менга макул келди.
+1   
15 ноя 18:45:33
Dodasi
Диёрни биламан, ҳалол, тўғри йигит. Бобосининг бир неча бор ҳамсуҳбати бўлганман. Ажойиб инсон! Керак бўлса, шарҳловчиларнинг эталони!!!!!! Раҳматли Коте Махарадзе, Николай Озеров, Владимир Перетурин, Виктор Маслаченко, Георгий Саркисянц каби мэртрлар шарҳларди ўйинларни. Эсимда, "Альпинист" номли радиоприёмник бўларди уйимизда. "Пахтакор" ҳоҳ биринчи лигада, ҳоҳ олий лигада ўйнаганда, тагига ётволиб ўйин шарҳини эшитардим. Бир вақтлар алоқа дабдала бўлса-да, "Пахтакор"нинг ўйинлари шарҳини мароқ билан тинглардим. Аҳбор ака ўйиннни шарҳлаганларида, ўйин Москвадами, Кузбассдами, Кривой-Рогдами, Минскдами, қаерда бўлмасин, ҳудди-ки стадионда футбол томоша қилгандек бўларди одам. Тошкентдаги ўйинларни "Харьков" деган телевизоримизда томоша қилардим. Ёш эдим, лекин футболга қизиқишнинг биринчи қадамлари эди. Бу балким, яхши ва ширин хотиралардир. Аммо Аҳбор акани эслаганим, бу оилани билганим, фарзандларини, навараларини билганим учун ҳам, шу авлоднинг томирида қони оқаётган Диёрни қўллаб-қувватлаш керак, деган фикрла етаклайди инсонни. Ҳа, Диёр журналистика билан машғул бўлган пайтлари бир нечта хатоларга йўл қўйган. Ёшлик қилди, хатога йўл қўйди. Буларни мен ҳам кузатиб борганман, баъзида жаҳлим чиқарди. Лекин, йигит улғайди, озми кўпми тажриба орттирди, вақт олий хакам. Унинг фаолиятини кузатиб бориш асносида, негадир шу йигит ҳаммамиз ҳоҳлаган футболни элга тақдим этиши мумкин, деган фикрдаман, негадир ишонаман. Ва, албатта, ундан натижа кутишга ҳақлимиз. Ҳар кимнинг ўз фикри бор ва уларнинг барчасини ҳурмат қиламан. Диёрга ишонайлик ва имкон берайлик!!!
+1   
15 ноя 14:08:02
Funclub
BUTUN UZBEKISTON FUTBOLI RIVOJIDA BITTA DIYOR ISHLAYOTGANDEK TUYULMOQDA, QOLGANLAR JIM. DIYORGA KUCH GAYRAT TILAYMAN!
   
16 ноя 00:48:42
Farhod__bek1990
Juda to'g'ri fikr, Diyor achchiq haqiqatlarni aytyabdi. Afsus lekin bu kimlargadir yoqmayabdi.
   
15 ноя 22:03:05
Зохирбек
Диёр ака ха сиз хаксиз,аммо-лекин 2-3 та жамоадан ташкари кайси Супер лигангизда академия бор ва ишлаяпди?Хаммаси когозда,олдин районларда майдонларни холати у ерда ишлаётган мураббийлар савияси,таниш билиш килиб футбол мураббийини урнига тога,жиянни ишга олиб жойни эгаллаб ишлаб юрганлар ашинча!Энди мураббийларни укитаётган инструкторлар кимлар,улар кандай метод ва услублардан фойдаланиб дарслар утишади,биз биламиз бир нечаси узбек тилида утишини колганлари эса рус тилида утишини!?Академияларга келсак хамма мураббийлар процентовкага ишлашади,аммо-лекин болани келажаги кандай булишини хаёлига хам келмайди,чунки бир йил ва бир неча йил боллардан фойдаланиб уз манфатини уйлашади,бугунги кун бн яшашади,качон ва кандай Узбек Футболи юкори чуккиларга чикамиз,купчилик мураббийлар узлари кандай багаж бн келган булса,шу нарсани хозирги болларга бериб,биз ёмон булмадикку деб юришибди,яна академия деяпмиз,нима хакда суз кетаяпди!УЗР.
   
15 ноя 13:16:13
Арсенал 14
Jasur Jaloliddinovni ota-onasi kuchli e'tibor berishmagan?
Ota-onani qõli kalta bõlsa, sharoiti bõlmasa nima qilsin.
-2   
15 ноя 16:31:58
Dilmurod Sidiqov
Арсенал 14 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Jasur Jaloliddinovni ota-onasi kuchli e'tibor berishmagan? Ota-onani qõli kalta bõlsa, sharoiti bõlmasa nima qilsin.
Seleksanerlar hamma kam tamilangalarni uyga borolmaydiku lekin akademiya yoki bosmlarga boradi bu yerda bunyotkorga ofarin deyish kerak
-3   
15 ноя 18:18:31
Bu shunchaki o'yin
Kete kuspurush
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика