UZ

Сўнгги янгиликлар

16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  3 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   1 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  6 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  2 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  5 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  21 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  3 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   10 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  10 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  11 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  17

Диёр Имомхўжаев АГМК — "Истиқлол" ўйини ҳақида нима деди? Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев АГМК — "Истиқлол" ўйини ҳақида нима деди?

ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев ОЧЛ 2-туридан ўрин олган АГМК - "Истиқлол" учрашуви ҳақида пост қолдирди.

"Ўйин ёрқин бўлди. Биз қўшнилар билан мана шундай дербиларда кўпроқ иштирок этишимиздан ҳар икки томон ютади.

Тожикистонлик футболчиларга бир жиҳат билан ташаккур айтиш мумкин — улар ўйин вақтини сунъий чўзишга интилишмади, бу таҳсинга лойиқ.

АГМК Чемпионлар лигасида икки хил ўйин ўтказди. Дастлабки хулоса шундайки, АГМК иккинчи рақамда ёрқинроқ кўринди. Жавоб ўйинини интиқлик билан кутамиз.

Ўзбекистон ва Тожикистон футболини фақатгина шу ўйин билан солиштираётганлар диққатига: АГМК мамлакатимизнинг учинчи клуби, Истиқлол эса Тожикистоннинг биринчи рақамли жамоаси. Биз ғалати солиштиришларга вақт сарфлашимиз эмас, хатолар устида ишлашимиз керак. Пандемия тезроқ йўл берса, 2022 йилда Марказий Осиё мамлакатларида иштирокида Лига кубогини ташкил этиш масаласига ҳам жиддий ёндошишимиз шарт. Биз қардошлармиз, биз бир-биримизга яхши ойна бўла оламиз", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика