UZ

Сўнгги янгиликлар

10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  0 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  6 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   5

Диёр Имомхўжаев АГМК — "Истиқлол" ўйини ҳақида нима деди? Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев АГМК — "Истиқлол" ўйини ҳақида нима деди?

ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев ОЧЛ 2-туридан ўрин олган АГМК - "Истиқлол" учрашуви ҳақида пост қолдирди.

"Ўйин ёрқин бўлди. Биз қўшнилар билан мана шундай дербиларда кўпроқ иштирок этишимиздан ҳар икки томон ютади.

Тожикистонлик футболчиларга бир жиҳат билан ташаккур айтиш мумкин — улар ўйин вақтини сунъий чўзишга интилишмади, бу таҳсинга лойиқ.

АГМК Чемпионлар лигасида икки хил ўйин ўтказди. Дастлабки хулоса шундайки, АГМК иккинчи рақамда ёрқинроқ кўринди. Жавоб ўйинини интиқлик билан кутамиз.

Ўзбекистон ва Тожикистон футболини фақатгина шу ўйин билан солиштираётганлар диққатига: АГМК мамлакатимизнинг учинчи клуби, Истиқлол эса Тожикистоннинг биринчи рақамли жамоаси. Биз ғалати солиштиришларга вақт сарфлашимиз эмас, хатолар устида ишлашимиз керак. Пандемия тезроқ йўл берса, 2022 йилда Марказий Осиё мамлакатларида иштирокида Лига кубогини ташкил этиш масаласига ҳам жиддий ёндошишимиз шарт. Биз қардошлармиз, биз бир-биримизга яхши ойна бўла оламиз", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика