
Тақдирлаш маросимида клуб мураббийлари, раҳбарияти ва футболчиларига олтин медаллар ва кубок топширилди.
Тадбир давомида ТФФ (Тожикистон футбол федерацияси) вице-президенти Хуршед Файзуллазода, "ДИСИ Инвест" клуби президенти Исматулло Давлатов каби мартабали шахслар жамоа футболчи ва мураббийларини ғалаба билан табриклашди.